«Бавария» Бундеслига 7-турида «Боруссия Д»ни мағлубиятга учратди (3:2).
Мюнхенликлар сафида ҳимоячи Давид Алаба майдонда тушди. Бу футболчи учун Германия чемпионатидаги 200-ғалаба бўлди.
28 ёшли футболчи ушбу кўрсаткичга 272-ўйинда эришди ва бу рекорд натижа ҳисобланади. Футболчи «Бавария»дан ташқари «Ҳоффенҳайм»да ҳам ўйнаган.
Алаба 2020/21 йилги мавсум Бундеслигада 6 та ўйин ўтказиб, уларда битта гол урди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Аввалроқ «Бавария» ҳимоячи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмагани айтилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)