• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Грим учун ажратилган маблағга ‘Ўрикзор’дан арзон косметика сотиб олган». Бош прокурор Маданият вазирлигидаги жиноий схема ҳақида

    Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда Маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, халқ таълими, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ҳам коррупциядан холи эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сўнгги 2 йилда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги 14 нафар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидаги 22 нафар, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги 35, Маданият вазирлиги тизимидаги 37 нафар ходимлар турли жиноятларга қўл уришган.

    Маълум қилинишича, Маданият вазирлигининг айрим мансабдорлари ўзига хос жиноий схема яратган. Муқаддам ўғирлик ва талон-торожлик жиноятлари учун 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққан Ибрагимов 2019 йил февраль ойида вазирлик бош ҳисобчиси лавозимига тайинланган. У дастлаб ишни танишлари Ёрбозоров ва Қўшоқов билан жиноий режа тузишдан бошлаган.

    У ўзининг жиноий режаларига кўра, вазирлик харидларини фуқаро Қўшоқов ва унинг яқинларига тегишли фирмаларга бериш учун улардан 26 минг доллар улуш олган.

    Шундан сўнг вазирлик тизимидаги театр, маданият уйлари ва бошқа ташкилотларга зарур грим маҳсулотлари учун таниши Қўшоқовга тегишли фирмаларга 2,6 миллиард сўм ўтказиб берилган.

    Ўз навбатида, бу фирмалар грим ўрнига «Ўрикзор» бозоридан 264 миллион сўмга арзон ва сифатсиз косметика маҳсулотларини сотиб олиб, уни грим эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тузиб, вазирликка топширган. Вазирлик эса маданият муассасаларига умуман керак бўлмаган бу маҳсулотларни грим сифатида сохта ҳужжат қилиб, уларга етказиб беради.

    «Схемага кўра, маҳсулот нархи ҳужжатларда бир неча баробар қиммат кўрсатилиб, 2,3 миллиард сўм маблағ талон-торож қилинган», — дейди бош прокурор. 1 дона 20 минг сўмлик аёллар пудраси қиймати ҳужжатларда ҳақиқий баҳосидан 57 баравар кўп, яъни 1 миллион 180 минг сўм қилиб кўрсатилган.

    Шунингдек, вазирлик ишлар бошқармаси бошлиғи Очилов эса театр ва мусиқий мактабларга аслида етказиб берилмаган мебель ва мусиқа анжомлари етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, 1,7 миллиард сўмни ўзига таниш фирмаларга ўтказиб, талон-тарож қилган.

    Бундан ташқари, 13,5 миллиард сўмлик мебель ва жиҳозларни танишларидан 20,2 миллиард сўмга олиш йўли билан 6,7 миллиард сўм ҳам талон-торож қилинган. Бу жиноий схема билан 12 миллиард сўм бюджет маблағи ўмарилган. Бу ҳали терговда аниқланган дастлабки фактлар, ҳозирда ушбу шахслар қамоққа олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бунга алоқадор барча шахслар, иштирокчилар қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар жиноий жавобгарликка тортилади.

    Мавзуга доир: Пискентда 142 нафар вафот этган фуқаро номига пенсия расмийлаштирган Пенсия жамғармаси инспектори жавобгарликка тортилди

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь охирларида Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. ўз рафиқаси ва ишламаган тўрт нафар ходим номига иш ҳақи ёзиб, 62,9 миллион сўмни ўзлаштиргани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Маданият вазирлиги бош директор ишламаган ходимлар номига иш ҳақи ёзгани ҳақидаги хабарни рад этиб чиққанди.

    07.11.2020, 13:42   Изоҳ (0)   41201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ниғматилла Йўлдошев Арнасой, Юнусобод, Бувайда ҳокимлари ўринбосарлари ер ажратиб бериш эвазига пора олганини маълум қилди

    07.11.2020, 13:12

    Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 600 кишига етди

    07.11.2020, 12:21

    Бош прокурор: «Ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган»

    07.11.2020, 12:11

    Пискентда 142 нафар вафот этган фуқаро номига пенсия расмийлаштирган Пенсия жамғармаси инспектори жавобгарликка тортилди

    07.11.2020, 11:25

    Фарғонада «Евро-4» ва «Евро-5» стандартидаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилади

    07.11.2020, 11:03

    Россиянинг Кемерово шаҳри аэропорти қурилишида ишлаш учун 164 нафар ўзбекистонлик жўнаб кетди

    07.11.2020, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    40 ёшида турмушга чиққан, очиқ саҳнали фильмнинг 700 минг доллар гонорарини рад этган Ситора Фармонова 41 ёшда

    Маданият | 22 август, 16:48

    Хитойда 2 ёшли бола машина ўриндиғида қисилиб вафот этди

    Дунё | 22 август, 16:35

    Тошкент кўчаларида одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди 

    Ўзбекистон | 22 август, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси 12 400 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 22 август, 16:11

    Шри Ланка собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 22 август, 16:05

    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

    Реклама | 22 август, 15:00

    Тарвуз ейиш ортидан: Тошкентда 4 ёшли бола шифохонада вафот этди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:55

    Пахтакор тумани ҳокими Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.