Тошкент шаҳрида кўчалар бўйлаб одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор туман Ички ишлар бўлимига кушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ходимлар воқеа жойига етиб борган.
Ходимнинг таъкидлашича, буқа фуқароларга қараб югургани сабабли у хизмат автомобилида йўлни сиқиб тўхтатишга мажбур бўлган. Қорамолни тўхтатмоқчи бўлган инспекторни ҳам қорамол сузиб юборган. У олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Бектўпи кўчасида югуриб юргани сабабли бошқа фуқароларга шикаст етказмаслик мақсадида буқага ўқ отилган.
Изоҳ (0)