Туркия Эржиэс университетида ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши ERUCOV-VAC вакцинасининг одамлардаги синовларини бошлаб юборди. Бу ҳақда TRT Haber хабар тарқатган.
«ERUCOV-VAC коронавирус инфекциясига қарши вакцинасининг дастлабки дозаси кўнгиллилардан бирида синаб кўрилди», – дея университет ректори Мустафо Чалиш сўзларини келтирган телеканал.
Қайд этилишича, вакцина синовларини 2021 йил январь ойида якунига етказиш режалаштирилган.
Сентябрь бошида Туркия COVID-19’га қарши Россия вакцинасининг якуний босқичида иштирок этиш учун сўров юборганди. Иккала томон ҳам коронавирус инфекциясига қарши курашда фойдаланиладиган вакцина ҳамда дориларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирган.
Шунингдек, Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа сентябрь ўрталарида мамлакатдаги беморларда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси синовдан ўтказилганини маълум қилган.
Аввал Аргентинада коронавирус инфекциясига қарши Россиянинг «Sputnik V» вакцинаси билан эмлаш бепул амалга оширилиши, Германия вакцинаси йил охиригача синовларнинг якуний босқичига тайёр бўлиши, Японияда аҳолига коронавирусга қарши бепул эмланиш таклиф этилиши ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)