«Ювентус» собиқ ҳимоячиси Паскуале Бруно туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқид остига олди.
«Роналду нодон. У икки йилдан буён Италияда ва ҳалигача бизнинг тилни ўргангани йўқ. У тушунтиришларда испан тилидан фойдаланади.
У на ўз жамоадошларини, на италияликларни ҳурмат қилмайди», — дейди Бруно.
Роналду 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан «Ювентус» сафига келиб қўшилганди. Португалиялик футболчи 2020/21 йилги мавсум А Серияда 3 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)