ПСЖ футболчилари Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида «Лейпциг»га қарши кечадиган ўйин олдидан ноқулай ҳолатга тушиб қолди.
Парижликлар ҳимоячиси Левен Курзаванинг маълум қилишича, жамоанинг бир қатор ўйинчилари Германиядаги меҳмонхонада лифтга қамалиб қолган.
ПСЖ ўйинчилари у ерда бир соатдан ошиқ қолиб кетган. Улар учун маҳаллий қутқарув хизмати вакиллари жалб этилган.
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти лифтдан қўрқади. Маълумотларга кўра, у воқеа пайтида лифтнинг ичида бўлган.
«Лейпциг» ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)