«Ливерпуль» ҳужумчиси Диогу Жота Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинда (5:0) ҳет-трик қайд этди.
Шу тариқа португалиялик футболчи Чемпионлар Лигасида (Чемпионлар Кубоги) мазкур натижага эришган (бир ўйинда 3 та гол урган) «Ливерпуль»нинг тўққизинчи футболчисига айланди.
Жота ёзги трансферлар вақтида мерсисайдликлар сафига келиб қўшилганди. «Ливерпуль» футболчи учун «Вулверҳэмптон»га 43 миллион евро тўлаган эди. Диогу 2020/21 йилги мавсумда клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 10 ўйинда 7 та гол урди.
Мавзуга доир: Ҳаверцдан Семедугача. АПЛ клубларининг 2020 йилги ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат харидлари
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)