Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони Александр Поветкин коронавирусга чалинди.
Шу сабабли унинг 21 ноябрь санасига белгиланган Диллиан Уайтга қарши жанги қолдирилди. Бу ҳақда «Мир Бокса» промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский маълум қилди.
Биз жангни кейинга қолдирамиз. Поветкинда коронавирус аниқланди, у Москвадаги клиникалардан бирида шифокорлар назорати остида. Умид қиламизки, Александр тезда тузалиб кетади. Аммо ҳақиқатни гапирадиган бўлсак, биз 2021 йилда реванш учрашуви билан қайтамиз. Касаллик енгил ўтмоқда, қўрқинчли жойи йўқ. Бироқ уни симптомларсиз деб айтмаган бўлардим. Унда иситма бор, лекин ҳеч қандай жиддий асоратлар йўқ.Эслатиб ўтамиз, Поветкин 23 августда Уайтга қарши жанг олиб борган ва бешинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.Андрей Рябинский, «Мир Бокса» компанияси раҳбари
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)