Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига биноан, филиалга 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилинади, улар республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлар доирасида синовдан ўтказилади.
Шу билан бир қаторда, илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда ўқув жараёнини кредит шаклида ташкил қилиш ҳамда филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш кўзда тутилган.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2020 йил 18 ноябргача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида ТАТУ филиалини ташкил этишни кўзда тутувчи Президент қарори 6 октябрь куни қабул қилинган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)