• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон 24» телеканали Ангренда айланиб юрган айиқ отиб ўлдирилганини маълум қилди. Тошкент вилояти ИИББ эса айиқ тириклигини билдирди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги «Навбаҳор» МФЙга қарашли Дукент қишлоғида кечаси айиқ кўчада юргани акс этган видео тарқалди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» дастури айиқнинг аҳоли орасида юриши билан боғлиқ мазкур ҳолатни ўрганди.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг маълум қилишича, бу қўнғир айиқ бўлиб, у Халқаро қизил китоб ва Ўзбекистон қизил китобига киритилган, мазкур ҳайвон тажовузкор ҳисобланмайди.

    Қўмита вакилининг сўзларига кўра, ҳар йили бир ёки иккитадан болалайдиган қўнғир айиқнинг 2020 йилда учтадан болалаган ҳолатлари кузатилган. Унинг айтишича, қўнғир айиқ ҳар йили уйқуга кетишдан олдин ўзи учун ортиқча ёғ ва озуқа ғамлаш мақсадида аҳоли яшаш жойларига тушиши мумкин.

    Телеканал томонидан хабар берилишича, айиқ 2 октябрь куни отиб қўйилган.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси айиқ билан боғлиқ фотосуратларда акс этган кишиларнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

    «2020 йил 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоят Ангрен шаҳар ‘Навбаҳор’ МФЙ Дукент қўрғонида айланиб юрган айиқ тўғрисида тарқалган хабар юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлардаги фуқаролар шахсига аниқлик киритиш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди. Суриштирув натижалари бўйича маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади», — дейилади қўмита хабарида.

    Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов эса «Ўзбекистон 24» телеканали «Факт 24» дастури орқали отиб қўйилгани айтилган қўнғир айиқ ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқлигини, айиқ отилмаганини маълум қилди.

    «Бугун 2 ноябрь куни интернет тармоқларида Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида жойлашган аҳоли яшаш пунктида айиқ юрганлиги ҳақидаги видео хабар тарқатилган эди.

    Ушбу ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари ва Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ушбу айиқ ушланиб, хавфсиз жойга жойлаштирилган.

    Ҳозирда айиқ соғ-омон ва ходимлар қўриқловида. Эрта тонгдан уни ёввойи табиатга қайтариш режалаштирилган», — дея маълум қилди Бобур Тўлаганов ўзининг Telegram’даги каналида.

    Бобур Тўлаганов ўз хабарига айиқнинг айни пайтда олинган суратларини ҳам илова қилган.

    Фото: Telegram / Бобур Тўлаганов

    Фото: Telegram / Бобур Тўлаганов

    Фото: Telegram / Бобур Тўлаганов

    Фото: Telegram / Бобур Тўлаганов

    Фото: Telegram / Бобур Тўлаганов

    Фото: Telegram / Бобур Тўлаганов
    03.11.2020, 00:37   Изоҳ (0)   45054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангренда 25 ёшли йигит юк поездига ортилган кўмирдан қарийб 1 тонна ўғирлагани аниқланди

    02.11.2020, 23:57

    Мирзачўлдаги туғруқхонада муддатдан олдин туғилган чақалоқнинг вафоти билан боғлиқ ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда

    02.11.2020, 23:42

    Фарғонада йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи камералар ишга тушди

    02.11.2020, 23:28

    Хитой вакцинаси Ўзбекистонда 5 мингга яқин кишида синовдан ўтказилади

    02.11.2020, 22:57

    Асалҳоней уни тартибга чақирган эркакни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди ва 5 суткага қамалди

    02.11.2020, 22:42

    Ўзбекистон банкларида қуйма олтин ёмбиларининг сотуви бошланди

    02.11.2020, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.