Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги шифохонада етарли шароит бўлмаганлиги сабабли муддатидан олдин дунёга келган чақалоқ вафот этганлиги хусусида хабар тарқалган. Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, 2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 09:00-10:00 атрофида Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 1997 йилда туғилган аёл А.Ё. 20 ҳафталик, вазни 500 грамм бўлган қиз фарзанд кўрган. Чақалоқ тахминан 20 дақиқа яшаб, вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)