Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 ноябрь кунги 682-сон қарори билан қурилиш соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, Маҳмуд Пардабоевич Турсунов Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди. Шу муносабат билан Эргаш Қўлдошев ушбу лавозимдан озод қилинди.
Шунингдек, Лазиз Зоҳидович Ҳамидов Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди. Шу муносабат билан Баҳром Назаров ушбу лавозимидан озод қилинди.
Аввалроқ Андижон ва Фарғонада туман ИИБларига раҳбарлар тайинланган эди.
Изоҳ (0)