Жанубий африкалик ёзувчи ва блогер Шерон Во одатда дунё бўйлаб кўп саёҳат қилади, аммо бу йил коронавирус пандемияси туфайли у режаларини қайта кўриб, уйда ўтиришга қарор қилди, деб ёзади «Mail.ru».
Саргузаштни соғиниб қолган Шерон ҳақиқатан ҳам уйдаги «таътил»ни янги фотосуратларга муҳтож деб ўйлади ва шу сабабли эски саёҳат суратларини дарҳол уйда тиклаш усулини ўйлаб топди.
Блогернинг сўзларига кўра, унга расм яратиш учун кўп вақт керак бўлган. Чунки у уйида бор ашёни реквизит сифатида ишлатиб, уларни иложи борича аввалги суратларга ўхшатишга ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)