Сан Антонио шаҳридаги «Аламадом» аренасида (Техас штати, АҚШ) Тошкент вақти билан 1 ноябрь, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда америкалик енгилмас боксчи Жервонто Дэвис (24-0, 23 КО) мексикалик тажрибали рақиби Лео Санта Крузга (37-2-1, 19 КО) қарши рингга чиқди. Жервонто рақибини 6-раундда аянчли нокаутга учратди ва муддатидан аввал ғалабани ўзиники қилди.
Тўқнашувга Дэвиснинг енгил вазн тоифасидаги (-61,2 кг) WBA Regular чемпионлик камари, шунингдек, Крузнинг иккинчи ярименгил вазндаги (-58,9 кг) WBA чемпионлик камарлари қўйилганди. Шу тариқа Жервонто Дэвис бир йўла икки вазнда чемпионлик камарларини қўлга киритди.
Мавзуга доир: Япониялик енгилмас боксчи Наоя Иноуэ австралиялик рақибини нокаутга учратди. Бу унинг 20-жангидаги 17-нокаути
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)