Тошкент вақти билан 1 ноябрь тонгида Лондондаги «Уэмбли» стадионида профессионал бокс кечаси ўтказилди.
Мусобақанинг асосий жанги супер оғир вазн тоифаси вакиллари Олександр Усик (18-0, 13 КО) ва Дерек Чисора (32-10, 23 КО) ўртасида кечди.
Жангнинг дастлабки раундлари Чисоранинг фаоллигида ўтди. Дерек асосан кучли зарбаларга эътибор қаратган бўлса, украиналик боксчи аниқликка ишлади. Усик жанг ўрталарига келиб ташаббусни ўз қўлига олди ва бир нечта зарбалар сериясини амалга оширди.
12 раунд давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Усикни ғолиб деб топди: 117-112, 115-113, 115-113.
Жанг видеосини ушбу ҳавола орқали томоша қилинг — ҳавола
Шу тариқа Олександр Усик оғир вазн тоифасида WBO камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Мазкур камарга британиялик боксчи Энтони Жошуа эгалик қилади. Жошуа 12 декабрь куни Кубрат Пулевга қарши жанг қилади.
Изоҳ (0)