Тошкент вақти билан 1 ноябрь тонгида UFC Fight Night 181 мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Андерсон Сильва (34-11) ва Юрайя Ҳолл (17-9) ўртасида кечди. Тўртинчи раундда Ҳолл техник нокаут эвазига рақибини таслим этди. Бу Андерсон учун UFC’даги сўнгги жанг эди.
Шунингдек, асосий кардда Маҳмуд Муродов билан тўқнаш келиши кўзда тутилган Кевин Ҳолланд ҳам жанг қилди. Ҳолланд Чарли Онтиверосни 1-раунддаёқ таслим этди. Эслатиб ўтамиз, Муродовда коронавирус аниқлангани боис мазкур жанг бекор бўлганди.
Таъкидлаш жоиз, мусобақа доирасидаги 11 жангнинг 7 таси муддатидан аввал якунланди.
Барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ВИДЕО.
Асосий кард натижалари билан танишинг:
- Юрайя Ҳолл (17-9) 4-раунддаги техник нокаут эвазига Андерсон Сильвани (34-11) енгди;
- Брайс Митчелл (14-1) очколар ҳисобда Андре Филидан (21-8) устун келди;
- Грег Ҳарди (7-2) 2-раундда техник нокаут эвазига Морис Гринни (9-6) мағлубиятга учратди;
- Кевин Ҳолланд (20-5) 1-раундда оғритиш усулини қўллаб Чарли Онтиверосни (11-7) таслим этди;
- Тиагу Мойзес (14-4) очколар ҳисобида Бобби Гриндан (27-11-1) устун келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)