• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Япон флотига қаршилик кўрсатган кема. Россия флоти афсонаси «Варяг» крейсерининг тарихи

    1899 йилнинг 31 октябрида Россия флоти афсонаси бўлган «Варяг» зирҳли крейсери сувга туширилди. Техник хусусиятлари жиҳатидан рус армиясида кучли тўплар билан қуролланган, электрлаштирилган ҳамда радиостанция ва буғ қозонларининг сўнгги модификацияси билан жиҳозланган «Варяг»га тенг келадигани йўқ эди. «Дарё» унинг тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Илк тарихи

    Кема қурилиши Филаделфиядаги William Cramp and Sons компаниясида амалга оширилди. Россия флотига қўшилгандан сўнг «Варяг» Порт-Артурга жойлаштирилди. Бироқ қурилиш пайтида юзага келган жиддий нуқсонлар бир неча йиллик хизматдан сўнг «Варяг»ни 14 узелдан юқори тезликка эриша олмайдиган ҳолатга олиб келди ва бу унинг қайта таъмирланишини тақозо қилди.

    1903 йил кузида ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, «Варяг»нинг тезлиги қайта қурилишдан сўнг ўзи дастлабки даврда кўрсатган тезликка деярли тенглашган эди. 1904 йил январь ойининг бошларида Сеулдаги Россия элчихонаси ихтиёрида нейтрал Чемулпо корейс портида «Варяг» ва «Кореец» жангчи кемаси бор эди.

    Жангда

    1904 йил 8 февралда контр-адмирал Уриу қўмондонлигидаги япон эскадраси Чемулпони қамал қилди. 9 февраль куни «Варяг» капитани Всеволод Фёдорович Руднев Уриудан соат 12:00 га қадар Чемулпо портини тарк этиш тўғрисида ультиматум олди. Бунга жавобан у Порт-Артурда жангга ўтишга ва муваффақиятсизликка учраган тақдирда, кемаларни портлатишга қарор қилди. Тушга яқин «Варяг» ва «Кореец» Чемулподан чиқиб кета бошлади ва Фамилдо оролидан ташқарида турган япон эскадронига дуч келди.

    Жанг бир соат давом этди. Бу вақт ичида «Варяг» душман тарафга жами 1 105 та, «Кореец» эса 52 та снаряд улоқтирди. Курашлар тугаганидан сўнг, харобаларда аниқланган топилмалар жангда фойдаланилган қуроллар сони бундан ҳам кўп бўлганини кўрсатди. «Кореец» жанг мобайнида тутун эффектидан ҳам фойдаланди.

    Шиддатли жанглардан сўнг 9 февраль куни соат 18:10 да «Варяг» сув остида қолди, «Кореец» портлатилди. Россиянинг «Сунгари» пароходи ҳам чўктирилди. Рус-япон урушидан сўнг Япония ҳукумати Сеулда «Варяг» қаҳрамонлари хотирасига бағишланган музей ташкил этди. Рудневни «Кёкудзицюсё» («Кўтарилаётган қуёш») ордени билан тақдирлади. Жангдан кейин Чемулпода 24 нафар ярадор рус денгизчилари даволанди, улардан иккитаси вафот этди. Яна 11 нафар ярадор хорижий кемалар томонидан даволаниш учун олиб кетилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1905 йил 22 августда «Варяг» Япония императорлик флотига қўшилди. 1907 йилнинг 7 июлида крейсер «Соя» деб номланган 2-даражали жанг қуроли сифатида қайта таъмирланди ва фойдаланишга топширилди. Ундан етти йилдан кўпроқ вақт давомида ўқув мақсадларида фойдаланилди. Рус денгизчиларининг меҳнатига ҳурмат бажо келтирган японлар император Муцихитонинг шахсий қарори билан крейсернинг «Варяг» номини сақлаб қолди. 1909 йил 14 мартидан 7 августгача у Гавайи ороллари ва Шимолий Америкага узоқ масофали сузиш, навигация машқларини бажариш ва офицерларни тайёрлаш бўйича машқларда хизмат қилди. «Варяг»нинг бу вазифадаги фаолияти 1915 йил 1 декабригача давом этди.

    Кейинги тарихи

    Биринчи жаҳон уруши даврида Россия империяси ва Япония иттифоқчиларга айланди. 1916 йилда «Соя» крейсери («Сагами» ва «Танго» жанговар кемалари билан биргаликда) Россия томонидан сотиб олинди. 1916 йил 5 апрелда крейсер Владивостокка кўчирилди, шундан сўнг у собиқ «Варяг» номи билан Шимолий муз океани флотилиясига киритилди.

    Совет ҳукумати Россия империясининг қарзларини тўлашдан бош тортгани сабабли 1917 йил февралда крейсер инглизлар томонидан мусодара қилинди. 1920 йилда у немис компанияларига сотилди. 1925 йилда «Варяг» кучли бўрон домига тушиб қолди ва Ирланд денгизи қирғоғи яқинида чўкиб кетди. Унинг металл парчалари маҳаллий аҳоли томонидан талаб кетилди, кейинчалик крейсер портлатиб юборилди.

    1954 йилда Чемулпо шаҳрида қаҳрамонликнинг 50 йиллиги муносабати билан КПСС Марказий қўмитаси «Варяг» фахрийларига пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. СССР денгиз кучлари бош қўмондони Н.Г. Кузнецовнинг шахсан ўзи ўн беш нафар фахрийни «Жасорат учун» медаллари билан тақдирлади. Кейинчалик «Варяг» ва «Кореец»да хизмат кўрсатган яна 139 нафар фахрий денгизчиларга орден ва медаллар топширилди.

    * * *

    2003 йилда крейсер иштирокидаги жанглар бўлиб ўтган вайроналар ҳудудида биринчи рус экспедицияси бўлиб ўтди. Унда Францияда яшовчи капитан Рудневнинг набираси ҳам қатнашди. 2009 йил 13 июлда Корея билан олти йил давом этган музокаралардан сўнг Россия «Варяг» ва у билан боғлиқ бўлган қолдиқларни тўққиз ойга ижарага олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Варяг» денгизчиларининг хотираси Владивосток денгизи қабристонидаги ёдгорлик билан абадийлаштирилди. Бугун Владивостокда «Варяг» қаҳрамонлар кўчаси мавжуд. Новомосковск ва Тула вилояти Заокский тумани Савино қишлоғида крейсер командири Руднев шарафига ёдгорликлар ўрнатилди. 2004 йил 9 февралда Тула вилоятида Руднев музейи очилди. 2004 йил 10 февралда тарихий денгиз урушининг 100 йиллигини нишонлаш учун Жанубий Кореянинг Инчхон портида ёдгорлик очилди. Унинг муаллифи Россияда хизмат кўрсатган ҳайкалтарош Андрей Балашовдир.

    2006 йил 30 июлда крейсер чўкиб кетган жойда Шотландиянинг Лендалфут аҳоли пункти яқинида ёдгорлик лавҳи ўрнатилди. 1958 ва 1972 йилларда СССРда крейсер тасвири туширилган почта маркалари чиқарилди. Ҳарбий қуролнинг  жасорати бир қатор адабий асарлар сюжети, хусусан, И. Андреевнинг «Ўтиш» ҳикоясининг асосини ташкил этди. 2018 йил июнь ойида Владивостокда кипрлик бастакор Мариос Иоанноу Элиянинг «Варяг» денгиз симфонияси премьераси бўлиб ўтди.

    «Варяг» хотирасини абадийлаштириш учун очилган ёдгорликлар бугун дунёнинг кўплаб ҳудудларида мавжуд. У билан боғлиқ тарзда яратилган бадиий асарлар ва маданий бойликлар эса кема хотирасининг асрлар оша бардавом бўлишини таъминлаши шубҳасиз.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    01.11.2020, 16:34   Изоҳ (0)   39604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда юз берган зилзила қурбонлари сони 50 нафардан ошди

    01.11.2020, 16:17

    Макрон: Карикатураларни қўллаб-қувватламадим, менинг сўзларим нотўғри талқин қилинди

    01.11.2020, 15:23

    Саакашвили Грузия бош вазири лавозимига даъвогарлик қилишдан воз кечди

    01.11.2020, 14:16

    Англияда декабрь бошигача локдаун эълон қилинди

    01.11.2020, 13:32

    Австрияда қайтадан қатъий карантин жорий этилади

    01.11.2020, 12:19

    Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 43 кишига етди

    01.11.2020, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.