Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида абитуриентларда 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган. Бу ҳақда ДТМ ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
«2020 йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.
Имтиҳонлар ўтказилган стадионларнинг фақат 2-3 таси билан шартнома тузиб, маблағ ўтказиб бердик. Қолган стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни уларга ДТМ маблағлари сарфланмаган», – деди Сардор Ражабов.
Аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга оширган.
Аввалроқ ДТМ расмийси 13,4 миллиард сўмлик кепкалар харид қилингани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берганди.
Изоҳ (0)