• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паркент ҳокимлиги цистерна ёрилишидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатишга ваъда берди

    Паркент тумани ҳокимлиги томонидан «Авиасозлар» боғдорчилик-узумчилик ширкатидаги сув цистернасининг ёрилиши оқибатида жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича комиссия тузилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Паркент тумани «Авиасозлар» боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув йиғиш резервуарининг ёрилиши оқибатида сув тошқини содир бўлган. Мазкур ширкат 629 та дала ҳовлига хизмат кўрсатади. Оқибатда 17 та дала ҳовлига сув кирган. Хусусан, резервуар яқинида жойлашган 7 та дала ҳовли жиддий зарар кўрган.

    Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, ширкат ҳудудидаги 1977 йилда қурилган сув йиғиш резервуари (2000 метр куб сиғимга эга) кўп йиллардан бери фойдаланилганлиги боис таъмирталаб ҳолатда бўлган, темир конструкцияларининг мустаҳкамлик даражаси йўқолганлиги туфайли авария ҳолати рўй берган.

    Комиссия таркибидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, молия бўлими, туман бош меъмори, ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри, бандликка кўмаклашиш маркази, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари кирган.

    «Улар ширкат раҳбари ва ширкат аъзолари билан кўрилган зарар миқдорини аниқлайди. Албатта, зарар кўрган дала ҳовлиларнинг бино ва иншоотларини таъмирлаш чоралари кўрилади», — дейилади хабарда.

    Шунингдек, бугунги кунда туман электр тармоқлари, газ таъминоти, «Сувоқава» филиали корхоналари томонидан соҳалар бўйича таъминот тизимларининг ҳолати ўрганилиб, зарар кўрган дала ҳовлиларда коммунал тармоқларни тиклаш-таъмирлаш ишларига киришилган.

    Мавзуга доир: Паркентдаги фалокатда уйлари вайрон бўлган аҳоли: «Бу ерда кичкина Сардоба бўлди»

    «Gazeta.uz» жабр кўрган дала ҳовлилар эгалари — Кира Доброскок (497-уй) ва Баҳодир Алимов (495-уй) билан боғланган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч ким ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ҳолат бўйича ҳали бирорта ҳужжат ҳам тақдим этилмади. Биринчи куни одам кўп эди, аммо уларни воқеага нима сабаб бўлгани қизиқтирди. Бизга етказилган зарар бўйича эса расман ҳеч нарса йўқ. Нима бўлганини ҳеч ким сўрамади, рўйхатгаям олмади ва ҳоказо», — дейди кира Доброскок.

    Баҳодир Алимовнинг сўзларига кўра, у ҳокимиятдан кўрсатилган ёрдам бўйича ҳеч нарса билмайди. У ҳозирда дарвоза ва панжараларни тиклаб, шунингдек, етмаётган ойналарни ўз ҳисобидан ўрнатиб бўлган.

    Ширкат раиси Улуғбек Абдуллаевнинг маълум қилишича, етказилган зарар ҳисоблаб чиқилгач у ҳокимиятга смета юборади. Унинг сўзларига кўра, дала ҳовлилар қайта тикланади ва ҳомийлар ёки бюджет ҳисобидан таъмирланади.

    «Ҳозирча хусусий уйларга етган зарарни ҳисоблаяпмиз. Бу цистернага тааллуқли эмас», — дейди Улуғбек Абдуллаев.

    30.10.2020, 16:35   Изоҳ (0)   27046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонлик эркак 24 ёшли қизга уйланиш учун уни олиб қочди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    30.10.2020, 16:11

    Каттақўрғон туманига вақтинчалик ҳоким тайинланди

    30.10.2020, 15:57

    Ўзбекистондаги туғма юрак нуқсони бор беморлар 2—10 ноябрь кунлари бепул текширилиб, ташхис олиши мумкин

    30.10.2020, 15:21

    Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

    30.10.2020, 15:10

    Фото: Андижон ва Самарқанддаги боғчаларга етказиб берилган сифатсиз кўмирдан «қўлбола брикет» ясаётган аёллар

    30.10.2020, 14:34

    «Жами 198 мингта кепка харид қилинган». ДТМ расмийси 13,4 млрд сўмлик кепкалар харид қилингани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди

    30.10.2020, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.