Андижон вилояти Балиқчи туманида 26 октябрь куни «Волга» автомобилининг каналга тушиб кетиши оқибатида машина салонида бўлган 32 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 октябрь соат 15:30 атрофида Балиқчи тумани «Юртобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Андижон канали ёқалаб «Волга» автомобилида кетаётган ҳайдовчи Мурот Эсматов бошқарувни йўқотган ва сувга тушиб кетган. Машина салонида ҳайдовчининг маҳалладоши Илҳом Эргашев ҳам бўлган.
1991 йилда туғилган ҳайдовчи каналга тушиб кетган машинадан чиқишга муваффақ бўлган, бироқ унинг 1988 йилда туғилган маҳалладоши сувда қолиб кетиши оқибатида вафот этган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Сурхондарёда каналга тушиб кетган Nexia-3’да ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди
- Наманганда «Жигули» ариққа тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
- Самарқандда Epica каналга тушиб кетди. Унинг ҳайдовчиси тезкор тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, вафот этди
- Фарғонада Damas бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди
Изоҳ (0)