Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 7 млрд сўм зарар келтирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, «Bistimplex» МЧЖ ҳамда Китоб тумани электр тармоқлари корхонаси ўртасида 2019 йил 1 август куни энергия таъминоти бўйича шартнома тузилган.Унда техник штат олинган қувватни камайтириб 1 кВт соат электр энергияси учун 450 сўм кўрсатилган. «Bistimplex» МЧЖга тегишли 3 дона трансформатордан фақатгина 1 донаси шартномага киритилиб, 2 таси шартнома ва «Электрҳисоб» дастурига киритилмаган.

Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» талабига зид ҳаракатлар амалга оширилган.

Китоб туман ЭТК ходимлари «Bistimplex» МЧЖ мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, техник шарт талабларига риоя қилмасдан, хизмат фармойишисиз 3 дона трансформаторни электр тармоғига улаб берган, натижада, давлат манфаатларига 6 миллиард  948,4 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Китоб туман ЭТК мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. «Bistimplex» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан эса Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди