• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида қатнашадиган ўзбекистонлик кўнгиллиларга пул тўланиши мумкин

    Учинчи босқич клиник синовлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Хитой вакцинаси билан биринчи навбатда ушбу касалликка чалинмаган инсонлар эмланади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитой Фанлар Академияси билан Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг учинчи босқич клиник синовларини Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, синов 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгиллиларда ўтказилади ва синов бошланишидан олдин ХХР вакиллари эмлаш шартларини тушунтириш учун бир нечта тренинглар ташкиллаштирилади.

    Барно Одилова

    Барно Одилова
    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилованинг маълум қилишича, кимлар биринчи галда вакцина қилиниши тартибини Республика махсус комиссияси тасдиқлаб берган.

    «Ҳар бир мамлакатда биринчи навбатда кимларни вакцина қилиш тартиби тасдиқланган. Коронавирусга қарши вакцина билан барча аҳолини эмлаш зарур. Биринчи навбатда бу касалликка чалинмаган инсонлар эмланади. Чунки касалланган инсонларда иммунитет мавжуд. Иммунитети бор инсонни эмлашга ҳожат бўлмайди», – деди Барно Одилова.

    Хитойдан олиб келинадиган вакцина аввал кўнгиллиларда синаб кўрилади.

    «Агар кўнгиллилар орасида бирор кишида асоратлар ёки ножўя таъсир кузатилса, ўша кўнгилли шахс бепул даволанади. Шунингдек, кўнгиллилар иштироки учун пул маблағи берилиши ҳам мумкин», – дея қўшимча қилди у.

    Аввалроқ Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброхим Абдураҳмонов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Хитой вакцинасининг хавфсизлик даражаси шунга ўхшаш бошқа вакциналарга қараганда анча юқори эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Вазир, шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзбеклар вакциналарни текширишда «тажриба қуёнчалари» бўлмаслиги керак, деган фикрларга нисбатан: «Бу вакцина бўлса ёки бошқа вакцина бўлса ҳам, аҳолимизга қўллашдан олдин биз буни текширишимиз керак», — дея ўз муносабатини билдирган. Иброҳим Абдураҳмонов мутахассис сифатида ушбу вакцинани синчковлик билан ўрганиб чиққанлигини ва ҳатто уни оила аъзоларига ҳам тавсия қилганини қўшимча қилган.

    Сентябрь ойида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Хитой вакцинаси синовидан сўнг Ўзбекистонда ушбу вакцинани ишлаб чиқариш ва қўшни мамлакатларга ҳам экспорт  қилиш ҳақида айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россия компанияларига ҳам қўшма синовлар ўтказишни таклиф қилган. «Бугунги кунда биз уларнинг жавобларини кутяпмиз. Ўйлайманки, улар билан ҳам бир вақтда ишлаймиз», — дея таъкидлаган вазир ўринбосари.

    Мавзуга доир: Исроиллик олимлар Ўзбекистонда коронавирусга қарши дорининг клиник синовларини ўтказмоқчи

    Маълумот учун Ўзбекистон Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига беш минг доза «Sputnik V» вакцинасини ажратишни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди. Бунда жамғарма Laxisam компанияси билан Ўзбекистонга мазкур вакцинадан 35 миллион доза етказиб бериш бўйича келишувга эришилганини маълум қилган.

    Аввалроқ Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси клиник синовларининг барча босқичи якунланмагунича уни сотиб олмаслиги маълум қилинганди. Август ойи бошларида Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини ўрганишга бир ҳафта муддат берганди. Президент топшириғига биноан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

    27.10.2020, 09:42   Изоҳ (0)   33944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 30 нафар ИИБ ходимига янги хонадон калитлари топширилди

    27.10.2020, 09:11

    Шаҳрисабзда кўмир омбори мудири 30 млн сўмлик кўмир маҳсулотларини талон-торож қилгани аниқланди

    27.10.2020, 08:34

    Чироқчидаги мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида ўқувчиларга 2 йил давомида дарс ўтилган. Масъуллар эса бу ерда бир кун дарс бўлганини айтганди

    27.10.2020, 08:10

    Ўзбекистон Хитойдан йиллик инвестициялар ҳажмини 2025 йилга бориб 5 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

    27.10.2020, 07:39

    Тошкент вилоятида 150 миллион сўмлик «Тропикамид» дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    27.10.2020, 07:09

    Ўзбекистонда 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга 17,1 трлн сўм ажратилади

    27.10.2020, 06:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.