Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Норвегияда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият чуқурлашиши туфайли карантин чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Фото: Sinxua

Фото: Sinxua

Евроиттифоқ томонидан қизил ҳудудга киритилган Европа давлатларининг Норвегияда ишлаётган фуқаролари 31 октябрдан кейин Норвегияга келадиган бўлса, ўн кунлик карантиндан ўтиши керак бўлади.

Шунингдек, 28 октябрдан норвегияликларга беш нафардан ортиқ меҳмон чақириш тақиқланди, жамоат жойларига ташриф буюрувчилар сони эса 50 кишидан ошмаслиги керак. Бунгача ушбу лимит 200 кишидан иборат эди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 43 миллион кишидан ошди. Касалликка чалиниш ҳолатлари бўйича АҚШ ҳамон етакчилик қилмоқда — мамлакатда 8,63 миллион кишида COVID-19 тасдиқланган. Ҳиндистон 7,90 миллион кўрсаткич билан иккинчи, Бразилия эса  5,39 миллион кўрсаткич билан учинчи ўринда. Ундан кейинги поғоналарни Россия (1,52 миллион) ва Франция (1,18 миллион) эгаллаган.

Аввалроқ Норвегияда коронавируснинг мутациялашган номаълум шакли аниқлангани хабар берилган эди.

Шунингдек, Норвегия ҳукумати ўз фуқароларига коронавирусга қарши вакцинани бепул тарқатишини маълум қилди.

28 октябрдан бошлаб Россияда ҳам коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Спорт
Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди