Норвегияда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият чуқурлашиши туфайли карантин чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Евроиттифоқ томонидан қизил ҳудудга киритилган Европа давлатларининг Норвегияда ишлаётган фуқаролари 31 октябрдан кейин Норвегияга келадиган бўлса, ўн кунлик карантиндан ўтиши керак бўлади.
Шунингдек, 28 октябрдан норвегияликларга беш нафардан ортиқ меҳмон чақириш тақиқланди, жамоат жойларига ташриф буюрувчилар сони эса 50 кишидан ошмаслиги керак. Бунгача ушбу лимит 200 кишидан иборат эди.
Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 43 миллион кишидан ошди. Касалликка чалиниш ҳолатлари бўйича АҚШ ҳамон етакчилик қилмоқда — мамлакатда 8,63 миллион кишида COVID-19 тасдиқланган. Ҳиндистон 7,90 миллион кўрсаткич билан иккинчи, Бразилия эса 5,39 миллион кўрсаткич билан учинчи ўринда. Ундан кейинги поғоналарни Россия (1,52 миллион) ва Франция (1,18 миллион) эгаллаган.
Аввалроқ Норвегияда коронавируснинг мутациялашган номаълум шакли аниқлангани хабар берилган эди.
Шунингдек, Норвегия ҳукумати ўз фуқароларига коронавирусга қарши вакцинани бепул тарқатишини маълум қилди.
28 октябрдан бошлаб Россияда ҳам коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда.
Изоҳ (0)