Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 7-тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Класико — бу класико. Иккита кучли жамоа бир-бири билан кураш олиб борадиган баҳс. Юзага келган вазият ва бўш стадионга қарамай яхши ўйин бўлади деб ўйлайман.

«Барселона»га қарши ўйин вазиятни ўзгартириш учун яхши имконият, сабаби ўйин эртага бўлиб ўтади. Биз вазиятни ўзгартирмоқчимиз. Уни ўз футболимизни кўрсатган ҳолда амалга оширмоқчимиз.

«Барселона» исталган мураббий қўл остида доим кучли бўлиб келган. Ҳар бир мутахассис ўз қарашларини олиб киради, бироқ «Барселона» — бу ҳар доим «Барселона». Жамоа қандай қилиб яхши футбол намойиш қилишни билади ва ҳар доим бизга муаммо туғдиришга қодир.

Тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман. Аниқ биламан, бизни қийин ўйин кутиб турибди ва бу яхши. Майдонга тушиб, бошидан охиригача қийин кечадиган учрашувда қатнашиш фойдали.

Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

«Барселона» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс 24 октябрь, шанба куни 19:00 бошланади.Эслатиб ўтамиз, мадридликлар бундан аввал Ла Лига доирасида «Кадис»га (0:1) ва Чемпионлар Лигасида «Шахтёр»га (2:3) мағлуб бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?