Ўрта вазн тоифасида Беллатор собиқ чемпиони Александр Шлеменко UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Гэтжи ғалаба қозониши учун ўрта масофага чиқишга ҳаракат қилиши керак. У ерда Жастин максимал кучини намойиш қила олади, Ҳабибга босим қилади, октагон марказини эгаллайди ва иккинчи рақамда ишламаслик имкониятига эга бўлади. Унинг ўрнида бўлганимда курашдан қочган ҳолда турли позициялардан йўлланадиган тезкор зарбаларда эътибор қаратган бўлардим, шунингдек, тизза зарбаларига ҳам.
Агар у партердан чиқиб кета олса ва клинчда зарба йўллайдиган бўлса, у ҳолда ғалаба қозониши мумкин. Аслини олганда Ҳабибни енгиш учун унда ҳамма нарса бор. Шунчаки бундан унумли фойдаланиш лозим, у буни қандай амалга оширишини жангда кўриб оламиз. Бу қизиқарли жанг бўлади, сабаби нокаутчида қолган жангчилардан фарқли равишда доим имконият бўлади. Ҳамма вақт, исталган рақиб билан», — дейди Шлеменко.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)