• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз буни ҳозирдан ҳис қиляпмиз». Марказий банк раиси рубль девальвациясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида

    Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуротов 22 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида рубль курсининг тушиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатишига изоҳ берди, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2020 йил бошидан буён рубль АҚШ долларига нисбатан 24 фоизга (61,9 дан 77,08 рублга қадар), сентябрь ойида эса қарийб 8 фоизга арзонлашди. Октябрда рубль ўзини бироз мустаҳкамлаб олган.

    Мамаризо Нурмуротовнинг прогнозларига кўра, рублнинг ўзгарувчанлиги Ўзбекистон иқтисодиётига 1-2 чорак кечикиши билан таъсир қилади.

    «Биринчи навбатда бу пул ўтказмаларининг камайиши доирасида таъсир кўрсатади. Тўққиз ой давомида ўтказмалар 4 фоизгагина камайган. Давлатлар кесимида қараладиган бўлса, Россиядан келаётган пул ўтказмалари 11 фоизга қисқарган. Албатта, бу ерда рубль курсининг пасайиши ўз ролини ўйнамоқда, яъни бу валюта ўтказмаларининг камайишига таъсир кўрсатди», — дейди раис.

    Хусусан, 2020 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида трансчегаравий пул ўтказмалари 175 миллион долларга (3,9 фоиз) камайиб, 4,3 миллиард долларни ташкил этган. Йил охирига қадар ушбу кўрсаткич 5,5-5,6 миллиард долларга етиши ёки 2019 йилги кўрсаткичларга қараганда 6-8 фоизга кам бўлиши кутилмоқда.

    Бундан ташқари, Марказий банк раисининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик экспортчилар ҳам Россия валютасининг девальвациясидан зарар кўради.

    «Хоҳлаймизми ёки йўқ, бизнинг маҳсулотимиз Россия бозорида рублда баҳоланади. Табиийки, бу экспортчиларимизнинг даромадига ўз таъсирини кўрсатади. Биз буни ҳозирдан ҳис қилиб, кўриб бўлдик. Биз уни экспорт ҳажмини ошириш ҳисобига компенсация қиламиз», — дейди регулятор раҳбари.

    Марказий банк раисининг айтишича, олтин нархнинг ошиши сўм курсига таъсир қилмайди.

    «Олтин нархининг кўтарилиши миллий валюта курсимизга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. Тўғридан-тўғри. Нега? Чунки Марказий банк олтинни жаҳон нархида сотиб олади. Бу эса нархнинг кўтарилишидан фақат ишлаб чиқарувчи фойда кўришини билдиради», — дейди у.

    Мамаризо Нурмуротовнинг қўшимча қилишича, олтин нархининг ошиши ишлаб чиқарувчилар даромади ва давлат бюджетига ижобий таъсир кўрсатади.

    «Ҳисоб-китобларимизга кўра, олтин нархининг ошиши 2020 йилда иқтисодиётимиз учун қўшимча 24 миллион сўм беради. Бироқ ушбу даромадларни бевосита ишлаб чиқарувчи ва улар орқали бюджет олади. Шу нуқтаи назардан олтин нархининг ўзгаришини миллий валюта курсига таъсирини кўрмаяпмиз», — дейди МБ раиси.

    Аввалроқ Ўзбекистон август ойида 31,7 тонна олтин сотгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,7 млрд долларга камайди

    Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошларида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойидан буён биринчи бор қисқарди. Мамлакатнинг расмий захира активлари 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34,6 миллиард долларни, халқаро захиралар — 33,8 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон ўз олтинларини фаол сотгани пандемия даврига тўғри келди. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров олтин-валюта захирасини сотиб, маблағларни мамлакат иқтисодиётини қутқаришга ва ишсизлар сони ортишининг олдини олишга йўналтириш мумкинлигини айтганди.

    23.10.2020, 12:12   Изоҳ (0)   38665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ: «Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар муаммоси 3-4 кунда ҳал бўлади»

    23.10.2020, 11:58

    ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди

    23.10.2020, 11:10

    Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди

    23.10.2020, 10:59

    Сирдарёда 113 млн сўмлик тиббий буюмлар ва вирус блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    23.10.2020, 10:11

    Ўзбекистонда 2020 йил бошидан бери 50 мингдан ортиқ киши ипотека кредитини олгани маълум қилинди

    23.10.2020, 08:38

    Наманганда фуқаронинг ўзга билан жанжаллашгани акс этган видеосини интернетда тарқатмаслик эвазига ундан 100 доллар талаб қилган шахс ушланди

    23.10.2020, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.