• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДТМ: «Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар муаммоси 3-4 кунда ҳал бўлади»

    Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасини олган бўлса-да, ОТМга кириш имтиҳонларида бу имтиёзлари ҳисобга олинмаган абитуриентлар 22 октябрь куни яна Давлат тест маркази олдига йиғилди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Маълумотларга кўра, абитуриентлар ушбу масалага Вазирлар Маҳкамаси эътибор қаратишини талаб қилмоқда. Турли вилоятлардан Тошкентга келган фуқаролар билан бу гал Ёшлар ижод саройи анжуманлар залида учрашув ташкил қилинган.

    Учрашувда масъуллардан Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов, Давлат тест маркази директори бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров, Давлат қабул комиссияси масъул котиби Шоҳрух Далиев ва бошқалар иштирок этди.

    Муаммо шундаки, 1800 абитуриентнинг ҳарбий тавсиянома имтиёзи ОТМларга кириш имтиҳони учун тасдиқланмай қолган ва улар умумий квотадан ташқари 5 фоизлик квотага киритилмаган.

    Норозилик билдираётган абитуриентларнинг аксари ўзи ҳужжат топширган ОТМларнинг «ҳарбийлар учун ўтиш балли»дан юқорироқ балл тўплагани, шунга қарамай талабаликка қабул қилинмаганини айтмоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Улар октябрь ойининг дастлабки ҳафтасида ҳам ДТМ биноси олдида тўпланишганди. Аммо ўшанда айтилган муддатда натижалар эълон қилинмади.

    22 октябрдаги учрашувда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов мурожаатлар кўриб чиқилаётгани, 1800 дан ортиқ абитуриентнинг ҳар бирига тегишли ҳужжатни ўрганиш вақт талаб қилишини таъкидлаган.

    Ражабовнинг айтишича, шу кунга қадар 600 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилиб, базага жойланган. Ҳамма мурожаат ўрганиб бўлингач, эълон қилиниши кутилмоқда.

    Қатор мурожаатчилар шу масала сабабли ўз вилоятларидан бир неча марта пойтахтга келишга мажбур бўлишаётгани, айримлари йўлкиранинг ўзига 2 миллион сўм сарфлаганини айтишган. Улар мутасаддилардан натижаларни шу куннинг ўзида эълон қилишни сўрашмоқда.

    Давлат қабул комиссияси масъул котиби Шоҳрух Далиев муаммо 24 октябрь кунигача ҳал қилиниши, ҳар бир мурожаатчи телефон орқали хабардор қилинишини маълум қилиб, абитуриентлардан шу муддатгача сабр билан кутишларини сўраган.

    «Бугунги пандемия пайтида йўлкирага пул сарфлаш осонмаслигини биламан. Шунинг учун ҳар бир абитуриентга ўзимиз хабар берамиз. Шахсан ўзим бораман Давлат тест марказига», – деди Давлат комиссияси масъул котиби.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Шу куни абитуриентлар билан мулоқотда бўлган ДТМ директори Мажид Каримов ҳам масала «узоғи 3-4 кунда» ҳал бўлишини айтган.

    «Агар баллингиз тортилган чизиқдан тепада бўлса, ҳаммангиз талаба бўласиз. Қабул комиссияси раисининг шахсан ўзи (Абдулла Арипов – таҳр.) қўшимча квота берилишини ва ҳарбий имтиёзи тасдиқланадиганларнинг талабаликка қабул қилинишини айтган. Бундан олдин талаба бўлганлар ҳам чизиқдан пастга тушиб кетмайди», – деди Мажид Каримов.

    Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Давлат тест маркази биносига ҳарбий тавсияномаси бўла туриб, лекин имтиёз қўлланилмаган абитуриентлар тўплангани хабар қилинганди. Унда бир қанча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ушбу вазият бўйича ДТМдан изоҳ талаб қилиб, бу масалани ҳал қилишни талаб қилишган. Лекин ДТМ вакили бу муаммони ҳал қилиш марказнинг ваколати доирасида эмаслигини билдириб ўтган эди. Кейинроқ ДТМ ҳарбий тавсияномалари бўлган мурожаатчилар рўйхати қайта кўриб чиқилишини билдирган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йил контракт учун 10 фоизлик чегирма берилмоқда. Нега кечки ва сиртқи таълим шаклларига бу имтиёз қўлланилмайди?

    Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 189 балл тўплаб, контрактга кирган абитуриентларнинг натижалари қайта ҳисобланиб, улар бюджетга киргани ҳақида хабар берилганди.

    23.10.2020, 11:58   Изоҳ (0)   14559
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди

    23.10.2020, 11:10

    Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди

    23.10.2020, 10:59

    Сирдарёда 113 млн сўмлик тиббий буюмлар ва вирус блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    23.10.2020, 10:11

    Ўзбекистонда 2020 йил бошидан бери 50 мингдан ортиқ киши ипотека кредитини олгани маълум қилинди

    23.10.2020, 08:38

    Наманганда фуқаронинг ўзга билан жанжаллашгани акс этган видеосини интернетда тарқатмаслик эвазига ундан 100 доллар талаб қилган шахс ушланди

    23.10.2020, 08:23

    Бухородаги бозорларда озиқ-овқат нархи ошиб кетмаслиги учун қанча маҳсулот кераклиги маълум қилинди

    23.10.2020, 07:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.