Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

53 ёшли киноюлдуз Николь Кидман танасига яхши эътибор бермаганидан пушаймонда эканлигини сўзлаб берди. Натижада актриса тери саратонини бошдан ўтказган, деб хабар беради The Sydney Morning Herald.

Фото: «Кинопоиск»

Фото: «Кинопоиск»

«Сочларимни мунтазам тўғрилаш орқали улардан айрилганимдан афсусланаманми? Албатта. Тери саратонини ҳам бошдан ўтказганман. Қуёш билан эҳтиёткор бўлмаганимдан афсусланаманми? Ҳа, буларнинг барчасидан пушаймонман. Аммо айни вақтда шу ерда турганимдан миннатдорманми? Ҳа. Ўз йўлимда ўрганган билимлар билан бўлишишни истайманми? Шубҳасиз», — дейди актриса.

Маълумот учун, Николь Кидман 1990 йилдан 2001 йилга қадар актёр Том Крузнинг рафиқаси бўлган. Уларнинг Коннер ва Изабелла Жейн исмли фарзандлари бор.

2019 йилда актриса фарзандларини Instagram ва телефондан маҳрум қилганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times