Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 20-турида «Машъал» 22 октябрь, пайшанба куни «Қўқон-1912»ни қабул қилди.

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Учрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда ўтди ва танаффусга қадар дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Муҳаммаданас Ҳасанов қўқонликларни олдинга олиб чиқди.

Бунга майдон эгалари 84-дақиқада Ҳумоюн Муртазоевнинг голи билан жавоб қайтарди. Орадан кўп ўтмай ҳакам баҳсли вазиятда мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Мурод Холмуҳаммедов муваффақиятли ижро этиб, меҳмонларга ғалаба келтирди.

Мазкур ғалабадан кейин «Қўқон-1912» очколарини 35 тага етказиб олди ва 4-ўринда бормоқда. «Машъал» (19) эса 10-поғонадан жой олган.

Coca-Cola Суперлига

20-тур баҳси

22 октябрь, пайшанба

«Машъал» — «Қўқон-1912» 1:2

Голлар: 0:1 – 52 Ҳасанов, 1:1 – 84 Муртозаев, 1:2 – 88, пенальти Холмуҳаммедов.

«Машъал»: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани (Сирожиддин Раҳматуллаев, 46), Шерзод Темиров, Мўминжон Мелиев (Ҳумоюн Муртозаев, 56), Жамолиддин Убайдуллаев (Иброҳим Нўмонов, 46), Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Денис Василев, Жаҳонгир Абдусаломов (Элла Кен Арман, 62).

«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Бобуржон Акбаров, Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Аваз Маматхўжаев (Сардор Азимов, 90+2), Муҳаммаданас Ҳасанов (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 80), Александр Мерзляков, Иван Ёсович, Филип Раевац (Жасур Ёқубов, 80), Мурод Холмуҳаммедов, Якуба Бамба (Собит Синдаров, 61).

Огоҳлантиришлар: Ифеани (6), Нўмонов (65), Қўзиев (90+3).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди