UFC президенти Дэйна Уайт промоушеннинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда икки вазн тоифасида собиқ чемпион Жорж Сен-Пьер ўртасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди.
«Бу ҳақида гапириш менга ҳам қизиқ. Бу фақат Ҳабиб ушбу жангни хоҳлаётгани билан боғлиқ эмас. Шунингдек, бу жанг ҳали аниқ бўлишини ҳам билдирмайди. Бу жанг содир бўлиши учун жуда ҳам кўп нарса содир бўлиши керак. Асосий савол ҳам бор: Узоқ вақт жанг қилмаган Сен-Пьердек жангчи, унинг ёшини ҳам ҳисобга олинса енгил вазнда тоифасида жанг қилишга рози бўладими? Агар Жорж вазн ташлаб, Ҳабиб устидан ғалаба қозонадиган бўлса, унда у UFC’нинг 3 та вазн тоифасида чемпион бўлган илк спортчи бўлади», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози Хавьер Мендес шогирдининг Жорж Сен-Пьер билан жанг қилишни хоҳлаётганини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)