• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ленин ғоялари Африкада. Сомалидаги қонсиз тўнтариш тарихи

    1969 йилги Сомали давлат тўнтариши 21 октябрда Сиад Барре бошчилигидаги Олий инқилобий кенгашнинг ўта сўл ҳарбий хизматчилар ёрдамида Сомали ҳукуматини қон тўкишларсиз қўлга киритиши билан содир бўлди. Барре бошчилигидаги танклар билан қуролланган Сомали қўшинлари Могадишога бостириб кириб, ҳукуматнинг муҳим биноларини эгаллаб олди ва мамлакат мансабдорларининг истеъфосини талаб қилди. 

    Давлат тўнтариши президент Шайх Мухтор Муҳаммад Ҳусайн ва бош вазир Муҳаммад Эгалнинг ҳукуматдан кетишига, Барренинг 21 йиллик ҳарбий бошқарувига ҳамда Сомалида 1991 йилгача ҳукм сурган марксистик-ленинистик ҳукуматнинг ўрнатилишига олиб келди. Бу воқеа Сомали тарихида мамлакат тўққиз йил олдин 1960 йилда мустақилликка эришганидан бери кўп маротаба уринишлардан сўнг содир бўлган иккинчи муваффақиятли тўнтариш бўлди. «Дарё» ушбу қонсиз тўнтариш ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарихий жараённинг етилиши

    Сомали 1960 йилда мустақилликка эришди. Республика ҳудудини собиқ Италия Сомалиси ва собиқ Англия Сомалиси ташкил этарди. Янги республиканинг биринчи раҳбарлари Сомали Ёш лигаси бош вазири Муҳаммад Эгал ва президент Аден Абдулла Усмон Даарлар эди.  Сомали яқиндагина бирлаштирилган иккита ҳудуддан иборат бўлгани сабабли мамлакат солиқ, полиция, ҳуқуқий тузилмалар ва маъмурий бошқарув каби кўплаб жиҳатларда ягоналикка эга эмасди.

    1961 йилги янги конституция масаласида ўтказилган референдумда ушбу фарқларнинг 90 фоиздан кўпроғи ҳал қилинди. Италия ва Буюк Британиянинг мустамлакачилик институтларини бирлаштирган конституция мамлакатда парламент демократияси тартиботини ўрнатди ва ўз навбатида, у ягона миллий ўзига хосликни яратишга қаратилган эди.

    Янги конституциянинг тасдиқланганига қарамай, Сомали этник, сиёсий жиҳатдан ва кланлар ўртасида бўлиниб қолди.  1961 йилда мамлакат шимолидаги инглизлар ўқитилган кичик армия зобитлари исён кўтарди, аммо исён дарҳол бостирилди, битта зобит ўлдирилди.  Мамлакатдаги биринчи қонунчилик сайловлари 1964 йилда бўлиб ўтди ва унда Сомали Ёшлар лигаси Миллий Ассамблеядаги 123-ўриндан 69 тасини қўлга киритди.  Парламентдаги қолган ўринлар 11 партия ўртасида тасдиқланди.  1967 йилда Сомали Ёш лигаси (СЙЛ) аъзоси, италиялик зиёли бош вазир Абдирашид Али Шермарке Сомалининг президенти этиб сайланди.

    1969 йил март ойида ҳар бир сайлов округида ўз номзодларига эга бўлган ягона сиёсий партия бўлган СЙЛ ва яна 64 та партия иштирокида яна бир қонунчилик сайловлари ўтказилди.  Ўша пайтдаги сиёсий партиялар сони Сомалига хос бўлган, чунки бу даврда мамлакатда жуда кўплаб кланлар ва этник гуруҳлар мавжуд эди. Сайлов жараёнлари ўта зиддиятли ўтди ва Сомали Ёшлар лигаси парламентда янада кўпроқ овозга эга бўлди. Мамлакатда сайловда рўй берган фирибгарлик ҳолатлари ва коррупция ҳақидаги даъволар авжига чиқди ва бу жараён билан боғлиқ зўравонликларда 25 дан ортиқ одам ўлдирилди.

    Сомалиликлар орасида СЁЛнинг бошқаруви тобора авторитар тус олмоқда, деган умумий тушунча пайдо бўла бошлади. Бош вазир Эгал бошчилигидаги янги тузилган ҳукумат фирибгарлик ва коррупция айбловларини деярли эътиборсиз қолдирди ва етилиб келаётган нотинчликка деярли эътибор қаратмади. Ушбу кенг қамровли тартибсизлик ва норозилик мамлакатда носоғлом сиёсий вазиятни келтириб чиқарди. Айнан шу ҳол Сиад Барре ва бошқалар томонидан октябрь тўнтаришининг амалга оширилишига йўл очди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Собиқ италиялик мустамлакачи полициячи ва Дарод кланининг аъзоси генерал майор Сиад Барре Сомали армияси қўмондони эди. 1960 йилларда армия зобити сифатида совет маслаҳатчилари билан бўлган алоқалари туфайли у ашаддий марксист ва миллатчи эди.

    1969 йил 15 октябрда Сомалининг постколониал даврнинг иккинчи президенти Абдирашид Али Шармарке автомашинада мамлакат шимолидаги Лас Анод шаҳридан чиқиб кетаётганда ўз қўриқчиси томонидан автоматик милтиқ ёрдамида отиб ўлдирилди. Унинг ўрнини муваққат президент шайх Мухтор Муҳаммад Ҳусейн эгаллади.  Тўнтариш Шармаркенинг дафн маросимидан бир кун ўтиб амалга оширилди.

    Давлат тўнтарилишининг содир бўлиши

    Воқеа 1969 йил 21 октябрь куни эрта тонгда содир бўлди. Танклар билан қуролланган Сомали миллий қуролли кучлари қўшинлари Олий инқилобий кенгашнинг турли аъзолари томонидан бошқариладиган Могадишодаги бир неча стратегик жойларни, шу жумладан, ахборот вазирлиги, Могадишу радиостанцияси, полиция қароргоҳи, Бош вазир Эгалнинг қасри ва парламент биносини эгаллаб олди. Йирик мансабга эга амалдорлар ўғирлаб кетилди ва қамоққа ташланди.

    Тўнтариш пайтида Сомалининг бир неча собиқ юқори мартабали сиёсатчилари қўлга олинди, улар орасида собиқ президент Аден Адде ва собиқ бош вазир Абдиризак Ҳожи Ҳусайнлар ҳам бор эди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳибсга олинди ва 1973 йилгача озод қилинмади. Бош вазир Эгал ҳам қамоққа ташланди, аммо у якка тартибда сақланди. Тўнтариш давомида бинолари тортиб олинишига қарамай, полиция ҳарбийларга қаршилик кўрсатмади ва ҳатто улар билан ҳамкорлик қилди.  Сомали полиция кучлари раҳбари Жама Али Коршел Олий инқилобий кенгаш раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

    Могадишу инқилобий кучлар қўлига ўтганидан сўнг радиостанция тўнтариш раҳбарларининг мотивларини етказиш воситаси бўлиб хизмат қилди ва жанговар мусиқалар, жумладан, шерлар ва отлар каби бир неча ёввойи ҳайвонлар тасвирланган «Қиёматнинг ўлими ёки ҳаётнинг ғалабаси» қўшиғини узатишни бошлади. Барре тўнтариш пайтида радиода сўзлаган биринчи нутқида эски тузумга хос бўлган коррупциясини қоралади ва ўқимишли кишиларга қилинган зулмни танқид қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    У, шунингдек, ағдариб ташлаган ҳукумат номақбул эканига ва коррупцияга ботганига қарамай, унинг барча аъзолари ҳам жиноятчилар эмас, балки у ҳозиргина ағдариб ташланган тизимнинг бир қисми бўлганини тан олганини тушунтирди. Барре Олий инқилобий кенгаши парламенти ва Олий судни тарқатиб юборди. Конституция ижросини вақтинча тўхтатиб қўйди.

    Инқилобдан сўнг

    1970 йилда, давлат тўнтаришидан бир йил ўтиб, Сиад Барре Сомалини социалистик давлат деб эълон қилди ва мамлакатни «сомализация қилиш»ни бошлади. 25 кишилик Олий инқилобий кенгаш (моҳиятан ҳарбий хунта) тўнтаришдан кейин давлат бошқарувининг барча вазифаларини, шу жумладан, президентлик, Миллий мажлис ва Вазирлар кенгаши фаолиятини ўз зиммасига олди. Мамлакат номи Сомали Демократик Республикаси деб ўзгартирилди ва сиёсий тозалаш амалга оширилди: сиёсий партиялар тақиқланди, собиқ бош вазир Эгал ва бошқа бир қанча сиёсатчилар узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди ва диссидентлар таъқиб қилинди.

    ОИК (Олий Инқилобий Кенгаш) сафида ҳокимият учун кураш бўлиб ўтди ва охир-оқибат Сиад Барре Сомалининг ягона етакчисига айланди.  «Инқилоб отаси» дея ном олган Салаад Габейре Кедие ва армиянинг юқори мартабали полковниги Абдулқодир Дҳеел 1972 йилда отувга ҳукм қилиниб, қатл эттирилди.

    Барре мамлакатни илмий социализм йўналиши бўйича бошқаришни бошлади ва мамлакатда турли кланларининг роли ва таъсирини пасайтириш орқали Сомалида умумий миллий ўзига хосликни яратишга интилди.  Кўчманчилар қишлоқ хўжалиги коммуналарига жойлаштирилди, катта саводхонлик кампанияси ўтказилди, аёлларга кўпроқ ҳуқуқлар берилди ва лотин ёзуви сомали тилида фойдаланиш учун расман қабул қилинди. Совет Иттифоқи томонидан катта миқдордаги техника ва қурол-аслаҳалар билан таъминланиш тез орада Сомалини Африкадаги энг қудратли ҳарбий кучга эга давлатлардан бирига айлантирди. Барренинг 21 йиллик бошқаруви давомида мамлакатда шахсга сиғиниш авж олди.

    1976 йилда Олий инқилобий кенгаш тарқатиб юборилди ва Барренинг ҳукмронлиги тобора тоталитар тус олди, Сомалида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари кенг тарқалди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури 2001 йилда «21 йиллик Сиад Барре режими Африкадаги инсон ҳуқуқлари бўйича энг ёмон кўрсаткичлардан бири эди», деб ёзди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Советларнинг тўнтаришга аралашуви

    Ушбу назарияни тасдиқловчи бирон бир расмий далил келтирилмаган бўлса-да, Совет ҳокимиятининг 1969 йилдаги тўнтаришига алоқадорлиги ҳақидаги гумонлар кенг тарқалди. Ўша пайтдаги постколониал Сомали давлати Совет Иттифоқидан катта миқдордаги ҳарбий ёрдам, шу жумладан, транспорт воситалари, қурол-яроғ ва бошқа техник ёрдамлар олди.  Бундан ташқари, минглаб Сомали ҳарбий зобитлари мамлакат ҳарбий академияларида ўқиш учун Совет Иттифоқига юборилди.

    Совет Иттифоқи мамлакатда ўзининг улкан денгиз базасини сақлаб қолди. Маълумки, КГБнинг Могадишодаги идораси тўнтариш тўғрисида олдиндан хабардор қилинган ва фитна уюштирганларнинг баъзилари совет одамлари бўлган эди. Митрохин архиви ҳужжатлари ва Кембриж тарихчиси Кристофер Эндрюнинг ёзувларига кўра, тўнтаришнинг асосий меъморларидан бири 1972 йилда қатл қилинган «Оператор» тахаллусли КГБ жосуси Салад Габейре Кедие бўлганди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    21.10.2020, 18:34   Изоҳ (0)   59156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қайлиғи Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини судга берди

    21.10.2020, 17:23

    АҚШда Россия томонидан коронавирусга қарши курашиш учун берилган сунъий нафас олдириш аппаратлари утилизация қилинди

    21.10.2020, 16:35

    Тўқаев Қозоғистон парламентига сайловлар бўлиб ўтадиган санани маълум қилди

    21.10.2020, 14:33

    Қирғизистонда такрорий парламент сайловлари ўтказиладиган сана эълон қилинди

    21.10.2020, 13:59

    Афғонистонда Ўзбек тили кунига бағишланган байрам тадбирлари биринчи марта давлат миқёсида нишонланди

    21.10.2020, 10:58

    Швейцарияда ҳар бир фуқарога 7000 евродан тўлаш таклиф қилинди

    21.10.2020, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чет элдан қайтган ўзбекистонликларни ОИВга текшириш таклиф қилинди

    Ўзбекистон | 10 июн, 10:11

    Машҳур турк сериалларининг энг гўзал қаҳрамонлари: актрисалар ўз қаҳрамонларига қанчалик ўхшайди?

    Кино | 10 июн, 09:59

    Винисиуснинг нархи тушди, Ямал дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди

    Спорт | 10 июн, 09:50

    Ҳиндистоннинг Манипур штатида комендантлик соати жорий этилиб, интернет ўчириб қўйилди

    Дунё | 10 июн, 09:44

    Лос Анжелесдаги намойишларга 700 га яқин денгиз пиёдалари сафарбар қилинади

    Дунё | 10 июн, 09:09

    Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашади

    Ўзбекистон | 10 июн, 08:58

    Расман. “Манчестер Сити” ҳимоячи сотиб олди (фото)

    Спорт | 10 июн, 08:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.