«Женоа» бош мураббийи Роландо Маран жамоанинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг «Верона»га қарши ўйиндаги (0:0) ҳаракатларига баҳо берди.
«Мен унга ўйнаш имкониятини бердим, бироқ Шомуродов бизнинг футбол ҳақида тасаввурга эга эмас. У бошқа чемпионатдан келган ва бу ерда қандай ишлаш кераклигини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабр қилиши керак. Элдор хатога йўл қўймади, шу туфайли унинг ўйинидан мамнунман», — дейди Маран.
Шомуродов А Серия 4-тури доирасида кечган «Верона»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 63-дақиқада захирага олинди. Бу ўзбекистонлик ҳужумчи учун А Сериядаги дебют ўйин эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)