Тошкент вилояти Паркент туманида сув цистернаси ёрилиб кетиши оқибатида 8 та дала ҳовлига зарар етди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 20 октябрь куни соат 04:30 ларда Паркент тумани ҳудудидаги ҳовлилардан бирида ичида 2 минг кубометр сув бўлган цистерна ёрилиб кетган. Бунинг оқибатида ҳолат юз берган жой яқинида жойлашган 8 та дала ҳовлига қисман зарар етган.
Ҳозирда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойидаги хонадонлардан сув тортиш ишларини олиб бормоқда. «Юзага келган вазиятда жабрланган ва вафот этганлар аниқланмаган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Зангиотада ёнма-ён жойлашган учта уйда чиққан ёнғинни бартараф этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)