• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юзлаб ўзбекистонликлар Абхазия чегарасида тунамоқда. Ўзбекистон ТИВ октябрь бошида улар ватанга қайтарилишини айтганди (видео)

    Ташқи ишлар вазирлиги пандемия сабабли Абхазияда қолиб кетган 400 га яқин ватандошларнинг биринчи гуруҳи октябрь бошида Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида баёнот берган эди. «Kun.uz» нашри октябрь ойининг 19-куни ортда қолган бўлса-да, ушбу ваъда бажарилмаётганини тўғрисидаги ўзбекистонликлар мурожаати билан бўлишди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Сурхондарёлик Ренат Юсуповнинг хабар беришича, Абхазияда айни пайтда икки мингга яқин Ўзбекистон фуқароси мавжуд. Улар бу ерга Россия орқали ишлашга келишган. Пандемия туфайли чегаралар ёпилгач, Ўзбекистон фуқаролари шу ерда қолиб кетишган ва умид билан карантин чекловлари бекор қилинишини кутишган.

    Ўзбекистон Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олмаган, шу боис бу ерда Ўзбекистон элчихонаси йўқ. Абхазия ҳудудида қолиб кетган ватандошлар Ростов ва Москва шаҳридаги элчихоналарга мурожаат қилган.

    «Бир неча ой давомида қилинган мурожаатларимизга тайинли жавоб бўлмади. Элчихонадагилар бизни роса сансолар қилишди. Биз бошқа давлатларда қолиб кетганлар сингари тўполон қилмадик, кетишимизни сабр билан кутдик. Давлат бизни бепул олиб кетсин демаяпмиз, чартер рейс учун қўлимизда пулимиз бор. Фақат Абхазиядан Россия ҳудудига ўтиб олсак бўлди.

    Қайта-қайта қилган мурожаатларимиздан сўнггина Ташқи ишлар вазирлиги октябрь ойининг бошида Абхазиядаги фуқароларнинг 400 нафари Ўзбекистонга олиб келинишини, қолганлар чегаралар очилгунча шу ерда қолишини маълум қилганди.

    Энг аввал оғир аҳволдагилар – қариялар, беморлар, аёллар ва болалар олиб кетилсин – розимиз. Бироқ октябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги якунланаётган бўлса ҳамки, баёнотда келтирилган ваъда бажарилмаяпти, додимизни кимга айтишни билмаяпмиз», – дейди фарғоналик Хосиятхон Отақўзиева.

    Абхазияда қолаётган ватандошлар Ўзбекистонга қайтиши учун Россия ҳудудига ўтишлари керак. Бироқ айни пайтда Россия ўзининг ҳамда Абхазия фуқароларигагина давлат чегарасини кесиб ўтишга рухсат бермоқда. Бошқа давлат фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликларнинг Россия чегарасини транзит мақсадида кесиб ўтишга рухсат берилмаяпти.

    Сурхондарёлик Ренат Юсуповнинг таъкидлашича, Абхазияда қолиб кетганлар орасида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон фуқаролари ҳам бўлган. Бироқ ушбу давлатларнинг элчихоналари аллақачон ўз фуқароларини олиб кетган, ўзбекистонликлар эса ҳамон аросатда қолмоқда.

    «Россия ҳудудига ўтишимиз фақатгина Москвадаги элчихона ходимларига боғлиқ экан. Элчихонадагилар қўнғироқларга жавоб бермай қўйишди. Мурожаатларни қабул қилиш учун ташкил этилган Telegram-ботлари ҳам ишламаяпти ёки ёзган мурожаатларимизга эътибор беришмаяпти. Сабабини билмаймиз.

    Абхазия чегара ва божхона хизматидагилар Москвадаги Ўзбекистон элчихонасига қўнғироқ қилишганда уларнинг қўнғироқларига ҳам жавоб бўлмаётганини айтишмоқда. Сизларни чегарадан ўтказиб юборишимиз элчихоналарингизга боғлиқ, биз чегара ҳудудида тўпланаётган юзлаб ўзбекистонликларни ушлаб туришдан манфаатдор эмасмиз, деб айтишмоқда.

    Айтишларича, Сочидаги чегара пунктига Россия ҳудудига ўтиши керак бўлган биринчи гуруҳнинг рўйхати етиб келган. Ўзбекистонга қайтиш истагидагилар кўп бўлгани учун рўйхат қайта-қайта тузилган. Бироқ Россия томонидан рухсат берилмаётгани, бу масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиши керак бўлган Ўзбекистон идораларнинг вазифаларини лозим даражада бажармаётгани ортидан тўрт кундирки, юзлаб Ўзбекистон фуқаролари чегара пости ёнида кўча-кўйда ухлашга мажбур бўлишмоқда», – дейди Ренат Юсупов.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Октябрь бошида ватанга қайтиб кетишлари ваъда қилинган ўзбекистонликлар айни пайтда Абхазия чегарасида тўпланишмоқда. Видеодан кўриш мумкинки, юзлаб эркак-аёл совуқ ҳавода кўча-кўйда тунамоқда. Уларнинг орасида аёллар, болалар, кексалар ва беморлар, ҳомиладорлар ҳам бор.

    Ташқи ишлар вазирлиги 30 сентябрь куни тарқатган баёнотида Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун уларнинг Россия чегарасини кесиб ўтишларига рухсат олиш юзасидан Россия томонига яна бир бор тегишли мурожаат юборилгани келтирилган. Бироқ ушбу мурожаатга Россия томони қандай жавоб бергани ҳақида хабар берилмаган.

    Аввалроқ Россиянинг Самара ва Ростов вилоятларидаги палата лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ватанга қайтарилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида «Ўзбекистоннинг бирорта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги»ни маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

    20.10.2020, 12:45   Изоҳ (0)   16504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда коронавирусга чалинган тирик фуқаронинг яқинларига унинг ўлгани ҳақида хабар берилди (видео)

    20.10.2020, 12:25

    Сурхондарё вилояти судьясининг катта ёрдамчиси вафот этди

    20.10.2020, 11:58

    Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этди

    20.10.2020, 11:35

    Сирдарё вилоятида ер олиб бериш, имтиёзли равишда уй олиб бериш ва ишга жойлаштириш бўйича фирибгарлик ҳолатлари кузатилди

    20.10.2020, 09:58

    Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

    20.10.2020, 08:09

    Қашқадарёда қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

    20.10.2020, 07:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.