Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ёнма-ён жойлашган учта уйда чиққан ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20 октябрь соат 07:19 да туманнинг «Алоқа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган.
«Соат 08:05 да ёнғин ўраб олинган бўлса, 08:33 да тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 метр квадрат қисмига зарар етказган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ пойтахтнинг Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин кузатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Бўстонлиқда ёнма-ён жойлашган 7 та уй ёниб кетди
Изоҳ (0)