Германиядаги Novitec тюнинг-устахонаси модернизация қилинган ноёб Ferrari Monzа SP1’ни намойиш этди. Motor усталари V12 атмосфера двигатели самарадорлигини кўтаришнинг ноодатий усулини ўйлаб топди — улар тутун чиқариш тизимидаги оддий овоз пасайтиргич ўрнига 999 пробали олтиндан ишланган механизмни ўрнатди, деб хабар беради Motor.
Ferrari Monzа оиласи ҳар бири 100 нусхада чиқарилган бир ёки икки ўринли коллекцион спидстерлардир. Техник жиҳатдан иккала модель ҳам 812 Суперфаст’га яқин, бироқ Ferrari ноёб моделлари учун рамзий равишда двигатель кучини 810 га, айланувчи моментлар сонини эса 719 га оширган.
Novitec муҳандислари Ferrari Monzа’нинг техник хусусиятларини янада яхшилаш усулини ўйлаб топди — пойгаларда фойдаланиладиган инконель қотишмасидан ишланган янги газ чиқариш тизими 6,5 литрли V12 атмосфера двигатели қувватини 844 от кучига ва айланувчи момент 780 Nm га етказиш имконини беради. Қўшимча ҳақ эвазига газ чиқариш тизимини 999 пробали олтин билан ҳам қоплаш мумкин — бу иссиқликнинг самарали тарқалишига кўмаклашади.
Муҳандислар двигателга киритилган ўзгартиришдан ташқари, пружиналарни спорт версиясига, ғилдирак дискаларини эса ўн кегайли Vossen маҳсулотларига алмаштиришни тавсия қилади.
Novitec интерпретациясидаги Ferrari Monzа SP1 оригинал моделдан кўра тезроқ: биринчиси соатига юз километр тезликка 2,8 сонияда эришади (-0,1 сония), максимал тезлиги эса 300 км/соат. Бундан ташқари, таъкидланишича, қайта созланган моторнинг эластиклиги анча юқори.
Дизайнерлар Ferrari Monzа интерьерига ўзгатириш киритмасликка қарор қилган, бироқ буюртмачининг хоҳишдан келиб чиқиб, ўриндиқлар ва рулни исталган чарм ёки алькантара билан қоплаб бериш мумкин.
Novitec тюнинги бир ўринли Monzа SP1 ва икки эшикли Monza SP2’лар учун мос келади. Жамланма нархи ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)