• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Юз йиллик урушнинг энг сўнгги босқичи. Бордо қамали тарихи

    1453 йил 19 октябрь куни Франция қироли Карл VII икки ойдан ортиқ давом этган қамалдан сўнг, Бордо шаҳрига кирди ва ҳудуддаги Англия ҳукмронлигига барҳам берди. Бордо қамали 1337–1453 йилларда юз берган Франция ва Англия ўртасидаги юз йиллик урушнинг энг сўнгги фазасига кирувчи жанглардан бири бўлиб, «Дарё» бугунги мақолада мазкур жараён ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Юз йиллик уруш

    Франция ва Англия қиролликлари ўртасида 1337 йилдан 1453 йилгача бўлган даврда бўлиб ўтган ҳарбий тўқнашувлар XIX аср тарихчилигида Юз йиллик уруш номи остида берилишни бошлаган эди. Бугунги кунда ҳам тарихчиликда шу ном қўлланади. Икки қироллик ўртасидаги уруш бошланишига қуйидаги уч асосий омилни сабаб қилиб кўрсатилади :
    • Ўрта асрлар Европасидаги катта тушкунлик даври;
    • Плантагентлар ва капетинглар сулолалари ўртасидаги Гиен вилояти ҳудудида ҳукмронлик учун олиб борилган курашлар;
    • 1328 йилда Карл IV вафотидан кейин бўшаб қолган Франция тахти ворислиги учун кураш
    Уруш бир нечта фазаларни ўз ичига олди. Англия урушнинг дастлабки босқичларида кўплаб ғалабаларга эришди. Франция эса 1364 йилга келибгина устунликни қўлга ола бошлади. 1378 йилга келиб, инглизлар Франция ҳудудидаги бир нечта шаҳарларнигина ўз қўлида сақлаб қола олди холос.

    1380 йилдан бошлаб иқтисодий инқироз ва икки давлатда бошланган фуқаролар уруши сабабли урушда танаффус бўлди. Инқироздан биринчи бўлиб Англия чиқиб кета олди ва қирол Генри V Франция қироли Карл VI нинг руҳий хасталигидан ва мамлакатда давом этаётган бургинёнлар ва арманяклар ўртасидаги фуқаролар урушидан фойдаланиб яна ҳарбий ҳаракатларни тиклади.

    Бургинёнлар билан иттифоқ тузиб, 1420 йилги Труа шартномасига мувофиқ Франция тахтини ўғли Генри VI га олиб берди. Шундай шароитда Францияда миллий ғурурнинг уйғониши ва иқтисодий янги шарт-шароитлар инглизларнинг Франциядаги мавжудликларига соя сола бошлади. 1429 йилги Жанна д’Арк қаҳрамонликлари французларни руҳлантириб юборди ва Карл VII нинг легитимлиги борасидаги шубҳаларни йўққа чиқарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Карл VII 1435 йилда Бургундия графи билан тинчлик шартномаси имзолади ва 1436 йилда Париж инглизлардан тортиб олинди. Шу даврдан бошлаб инглизлар чекина бошлади ва 1453 йилда уруш тугаганда улар фақатгина Кале портини ўзларида сақлаб қола олди. 1558 йилда Кале порти ҳам қайтариб олингач, инглизларнинг Франциядаги мавжудлигига барҳам берилди.

    Бордо қамали

    1451 йил 29 июнь куни Бордо шаҳри Карл VII томонидан эгалланган эди. Аммо бир йилдан кейин Лорд Талбот томонидан қайтариб олинган эди. 1453 йил 17 июль куни французлар Кастиён жангида ғалаба қозонди. Бу орқали улар Бордога борадиган йўлни ўзлари учун очган бўлди. Кастиён шаҳрининг қўлга киритилиши ортидан атрофдаги Сент Эмилион, Либурн, Фронсак, Бург, Блей каби шаҳарлар ҳам эгалланди. Бордо эса шу тариқа ўраб олинган эди.

    13 август куни қирол Карл VII қамални бошқариш учун Амбес бурнига етиб келди. Бордо шаҳри уч қаватли девор билан ўралган бўлиб, йигирмадан ортиқ миноралари бор эди. Шаҳарни ҳимоя қилиш учун ҳозир бўлган саккиз минг одам икки ой мобайнида қаршилик қилди. Ён атрофдаги қалъаларнинг мағлубияти бордоликларнинг руҳиятини тушириб юборди. Шунингдек, шаҳарлик бой савдогарлар ўз мол-мулкларидан айрилиб қолишдан қўрқди. Карл VII га қўшимча 15 та голланд ҳарбий кемаси ёрдамга етиб келди.

    Шундай шароитда 9 октябрь куни қирол ва бордолик 9 нафар юқори мартабали шахслар ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди. Шартномага мувофиқ Бордо қиролга 100 минг экю (танга) тўлаши ва француз асирларни озод қилиши белгилаб қўйилди.

    Шаҳардан инглизлар чиқиб кетди ва 19 октябрь куни қирол Карл VII шаҳарга кириб борди. Шаҳар бошқаруви маҳаллий аҳолига берилиши ваъда этилган бўлса-да, мэр тайинлаш қиролнинг ҳуқуқи эди. Шаҳар бошқарув кенгашини ҳам қиролнинг ўзи тайинлаш ҳуқуқига эга бўлди. Вино экспортига солиқ юкланди. Бу тоннасига 25 цент дегани эди. Шаҳарнинг французлар томонидан эгалланиши ва унинг аҳамиятининг пасайиши кўплаб буржуазия вакиллари ва зиёлиларнинг Англияга кўчиб кетишига сабаб бўлди. Шу тариқа Бордо шаҳри Франция қироллиги таркибига қўшиб олинди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    19.10.2020, 11:58   Изоҳ (0)   43618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Баҳрайн ва Исроил расман дипломатик алоқалар ўрнатди

    19.10.2020, 11:10

    Покистонда йўловчи автобуси кўчки остида қолиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

    19.10.2020, 10:56

    Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди намоз учун очилди

    19.10.2020, 10:11

    Кремний водийси ходимларининг қарийб 70 фоизи масофавий ишлашдан чарчаганини маълум қилди

    19.10.2020, 09:56

    Словакияда оммавий равишда COVID-19’га тест олишга тайёргарлик кўрилмоқда

    18.10.2020, 23:55

    АҚШ элчихонаси Украинанинг Россия вакцинасини сотиб олишдан бош тортганини хабар қилди

    18.10.2020, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.