Фарғона водийсида 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:17 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Хабар берилишича, зилзила Қирғизистонда содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 293 км жанубий-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 27 километр чуқурликда, магнитудаси 4 баллга тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Наманган шаҳрида (зилзила эпицентридан 148 километр масофада) 2 баллни, Андижонда (125 километр) 2 баллни ва Фарғона (79 километр) шаҳарида 3 баллни ташкил этган.
Аввалроқ 6 октябрь ва 16 октябрь кунлари ҳам Ўзбекистон ҳудудидан зилзила кузатилган эди.
Изоҳ (0)