Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятида фуқароларнинг жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилишини ва ниқоб тақиб юришини таъминлаш мақсадида ниқоб тақмаган фуқароларни видео ва фотофиксация орқали аниқлаш тизими жорий этилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 17 октябрдан ушбу амалиёт йўлга қўйилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

«Xabar.uz» нашрининг ёзишича, 17 октябрь куни Фарғона вилоятида ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар шахснинг фото-видео суратлари олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу баённомалар фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди