Марказий банк 20 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,28 сўмга кўтарилиб, 10 371,76 сўмни ташкил қилди. Евро 101,33 сўмга тушиб, 12 153,63 сўм бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига ўнинчи ҳафта кўтарилиб, 10 364,48 сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди. Октябрь ойи ўрталарида Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланиши эҳтимоллигини паст деб баҳолаганди.
Изоҳ (0)