Тошкент вақти билан 18 октябрь тонгида енгил вазн тоифаси етакчиси Василий Ломаченко (14-2, 10 КО) IBF камари соҳиби Теофимо Лопесга (16-0, 12 КО) қарши жанг қилди.
Жанг тўлиқ, 12 раунд давом этди.
Беллашувнинг дастлабки раундларида америкалик боксчи фаоллик намойиш қилди. Теофимода зарбалар сони кўпроқ бўлди, бироқ украиналик боксчи аниқ зарбалари орқали вазиятни назорат қилиб турди. 8-раундда Ломаченко фаолликни оширди ва рақибини қийин ҳолатга солиб қўйди. 9—11-раундлар ҳам Василийнинг устунлигида ўтди. 12-раундда рингда эса тенг кураш кечди.
Якунда ҳакамлар 116-112, 117-111 ва 119-109 ҳисобларини қайд этган ҳолда бир овоздан Лопесни ғолиб деб топди.
Шу тариқа Лопес енгил вазн тоифасининг WBO, IBF, WBA (Super) ва The Ring чемпионлик камарларига эга чиқди.
Жанг видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: ҲАВОЛА
Изоҳ (0)