Лондон Табиатшунослик музейи томонидан ўтказилган ёввойи табиат суратлари – Wildlife Photographer of the Year 2020 натижалари маълум қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилган 49 мингдан ортиқ мурожаат ичида 15 нафари ғолибликка лойиқ деб топилди.
«Қучоқлашиш». Приморедаги Амур йўлбарсининг «Қоплон ери» миллий боғидан олинган сурат Сергей Горшковга омад келтирди ва «Ёввойи табиатнинг энг яхши сураткаши» унвонига сазовор бўлди. Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йўлбарснинг осойишта дақиқани бошдан кечираётгани уларни асраб қолишга умидлантиради, дейди танлов ташкилотчилари.
«Онам югур деганида». Шанюян Ли ушбу кадрни муҳрлаш учун олти йил давомида Хитойнинг шимоли-ғарбий қисми Синхай вилоятидаги ёввойи мушукларни кузатди. Сураткаш «Хатти-ҳаракат: сутемизувчилар» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Анемонлардаги масхарабоз аслида Сем Слосс учун олтин балиқ вазифасини бажарди ва 11-14 ёшли сураткашлар тоифаси ичида ғолибликка эришди.
Кордилерадаги Ритакуба-Бланко тепалигини суратга олган Габриел Айзенбанд «Ўсимликлар ва қўзиқоринлар» номинациясида ютуқни қўлга киритди.
Ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига эътибор қаратган Пол Ҳилтон «Ёввойи табиат фотожурналисти: тарих» номинациясида ғолиб бўлди.
Андрес Луис Домингес Бланко жуда ёш бўлишига қарамай, «Мукаммал мувозанат» деб номланган сурати билан муваффақият қозонди. У 10 ёшга тўлмаган сураткашлар тоифасида ғолиб деб топилди.
Кирстен Люс «Шоу-бизнес» номли ижод маҳсули билан «Ёввойи табиат фотожурналисти: ягона сурат» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
Лийна Хайккинен «Йилнинг ёш сураткаши» номинациясида ғозни тутиб олган тулки сурати билан ғолиб бўлди.
Алексей Бадаев «Шаҳарнинг тирик табиати» номинациясида энг яхши сурати билан ғолиб бўлди.
Рипан Бисвасникидек «Сўнгги луқма»га ўхшаш сурат кўрганмисиз? Агар ҳа десангиз, сурат танловнинг «Портфолио» номинациясида ғолиб бўлиши мумкин.
Шиша қурбақанинг мароқ билан ўргимчак чайнаши нафақат сураткашни, балки танловда иштирок этаётган ҳакамлар ҳайъатини ҳам ўзига жалб қилди. Сурат «Хатти-ҳаракат: амфибия ва судралиб юрувчилар» номинацияси совриндорига айланди.
Хосе Луис Руис «Хатти-ҳаракат: қушлар» номинациясида «Оилавий портрет» номли сурати билан ғолиб бўлди.
Сонгда Кай Филиппинда ромбсимон кўринишдаги калмарни суратга муҳрлаган лаҳзаси ҳақиқатан ҳам олтинга тенг лаҳза бўлди. Ушбу ижодий иш «Сув ости» номинацияси ғолибига айланди.
«Ҳолат». Могенс Троллнинг суратида бир неча лаҳзага қотиб қолган узун бурунли маймун худди медитацияга сингиб кетгандек.
«Этна ёнғин дарёси» Лучано Гауденсиога «Ернинг муҳити» номинациясида ғолибликни олиб келди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)