Американинг Айдахо штатидаги Бригам Янг хусусий-диний университети талабалари антитанали қон плазмасидан пул ишлаш учун атайин коронавирусни юқтирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Баёнотда таъкидланишича, университет раҳбарияти ўзларига ва бошқаларга атайлаб COVID-19 юқтиришга уринаётганлар ҳақидаги маълумотлардан қаттиқ хавотирда. Шунингдек, маъмурият бундай талабаларни ўқишдан четлаштириш ёки ҳайдаш билан огоҳлантирмоқда.
Маълумотларга кўра, университет яқинида иккита плазма қабул қилиш маркази бор. Уларнинг биринчисида − кўнгиллилар қон топширса 100 доллар, иккинчи марказда эса 200 доллар таклиф этилади. Бундай ҳолатда хоҳловчилар кетма-кет бир неча маротаба қон топшириши мумкин.
Таълим муассасаси жойлашган Рексберг шаҳрида АҚШдаги коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичларидан бири қайд этилган.
Бундан ташқари, касаллик ҳолати авж олса, раҳбарият томонидан ўқувчилар онлайн таълимга ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)