Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди судьяси Адҳам Қодирқулов вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Олий суд жамоаси марҳуминг оила аъзоларига таъзия билдирган. Хабарда ходимнинг бевақт вафоти сабаби маълум қилинмаган.
Бундан аввал Яшнобод туман судининг ёш ходими Шаҳбоз Турғунбоев, Қораўзак туман суди раиси Муҳамметдин Ниетуллаев, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов, Самарқанд вилояти Тойлоқ туман маъмурий суди раиси Тимур Иргашев вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)