Uzbekistan Airways 27 октябрда Тошкент—Деҳли—Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қатнов қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Тошкент—Деҳли
Тошкентдан кетиш вақти — 14:00, Деҳлига қўниш вақти — 17:30;
Деҳли—Тошкент
Деҳлидан кетиш вақти — 19:00, Тошкентга қўниш вақти — 21:30.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг Uzbekistan Airways Sales филиалида ва ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча бир қатор ОАВларда ҳамда ижтимоий тармоқларда авиацияга ихтисослашган Routes Online сайтига таянган ҳолда 2021 йилнинг март ойига қадар Uzbekistan Airways томонидан амалга ошириладиган парвозлар режаси тарқалганди. 14 октябрь куни эса Uzbekistan Airways мазкур рейслар жадвали ҳақидаги хабарларни рад этган.
Изоҳ (0)