• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Кудбиев қўл остидаги ходимни ҳақорат қилаётгани қайд этилган аудиоёзувга изоҳ берди

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган ва қўл остидаги ходимига ҳақоратли сўзлар билан танбеҳ бергани акс этган аудиёзувга изоҳ берди.

    Шерзод Кудбиев.

    Шерзод Кудбиев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувда қўмита раҳбари ўз ходимини берилган топшириқни бажармагани учун баъзи ҳақоратли сўзлар билан уришаётганини эшитиш мумкин.

    Шунингдек, аудиоёзув билан бирга ижтимоий тармоққа жойланган видеода қўмита раҳбари ҳеч қандай асосларсиз Давлат солиқ қўмитасининг биносида қайта таъмирлаш ишларини олиб бораётгани айтилган.

    «Аудиоёзувдаги кескин фикрлар ва Alter Ego лойиҳасига берилган интервью борасида: Мен раҳбар шахс оғир вазиятларда ҳам вазминлик билан ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги фикримда қатъий тураман ва юқоридаги ҳолатда ўзим шу фикрга қарши ҳаракат қилганимни тан оламан. Юзага келган вазиятда масъулиятни ҳис қилган ҳолда мен юқоридаги ходим билан алоҳида суҳбатлашдим ва биз биргаликда ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени масъулиятдан фориғ қилмайди», — дейилади Шерзод Кудбиевнинг изоҳида.

    Шерзод Кудбиевнинг сўзларига кўра, биноларни реконструкция қилиш ва Давлат солиқ қўмитасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирларнинг ҳар бири бўйича қонуний асос мавжуд ва бу жараёнлар тегишли назорат органларининг кузатуви остида амалга оширилмоқда.

    «Видеонинг тарқалиши борасида қуйидагиларни айтиб ўтмоқчиман.

    Ҳеч кимга сир эмаски, солиқ тизимида ислоҳотлар бошланган, шу билан бирга, жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларга нисбатан ‘соғин сигир’ сифатида қараб, уларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони — айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.

    Юқоридаги видеода айнан шундай ҳолатлар муҳокама қилинган эди. Биринчи ҳолатда — тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмаган, иккинчи ҳолатда — асоссиз равишда ҳисоб-рақам банд қилиниб, ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлган.

    Масаладан яқиндан хабардор бўлганлар яхши биладики, ходимларнинг бундай масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари видеода айтиб ўтилган иккала ташкилотнинг ҳам фаолияти тўхтатилиши каби жиддий оқибатларга олиб келган эди. Ҳозирда ушбу корхоналарнинг фаолияти тўлиқ қайта тикланишига эришилди.

    Афсуски, бугунги кунда бу каби масалаларни ҳал этишда шахсан менинг аралашувим талаб этилмоқда», — дея таъкидлаган Шерзод Кудбиев.

    ДСҚ раисининг маълум қилишича, яқин келажакда солиқ органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига қасддан ёки тасодифан аралашув имкониятини бутунлай йўққа чиқарадиган янги тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. «Бундай янгиликлар кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ. Тизимдаги ўзгаришларга қарши бўлганлар турли усуллар билан ўзгаришларга қаршилик қилишга ҳаракат қилади», — дея қўшимча қилган Кудбиев.

    «Лекин барча тушуниши керакки, биз олдимизга солиқ тизимини тадбиркорларга кўмак берадиган тизимга айлантириш бўйича аниқ мақсад қўйганмиз.

    Бу жуда мураккаб жараён бўлади ва ҳамма ҳам биз билан бу йўлни охиригача бирга босиб ўтолмаслиги мумкин, ким биландир хайрлашишга тўғри келади, ким биландир аллақачон хайрлашдик. Лекин бир масалада ишончим комилки, ходимларимизнинг катта қисми ушбу ўзгаришларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этади», — деган Шерзод Кудбиев.

    Қўмита раҳбарининг билдиришича, юқоридаги ҳолат бўйича қўмита ҳайъатининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилган. Унда юқоридаги масалалар атрофлича муҳокама қилинган ва ташкилот фаолиятини янада яхшилаш бўйича хулосалар қилинган.

    Мавзуга доир: 

    • «Бундай ҳолатлар аниқланса қаттиқ чора кўрилади» – ДСҚ раиси тадбиркорлардан олдиндан солиқ ундириш ҳолатларига муносабат билдирди
    • «Эй худо, шарманда қилма». Шерзод Кудбиев ҳокимлик лавозимини эгаллаганидан кейин биринчи фикри ҳақида
    • Шерзод Кудбиев вазир лавозимига кимлар тайинланиши ва бу жараён қандай кечиши ҳақида сўзлаб берди

    14.10.2020, 18:34   Изоҳ (0)   47231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳрисабзда Telegram гуруҳига порнографик видеолар ташлаган мактаб ўқувчиларига чора кўрилди

    14.10.2020, 17:35

    «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси ўринбосари 39 ёшида вафот этди

    14.10.2020, 17:10

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори жаримага тортилди

    14.10.2020, 16:32

    Самарқандда ҳуқуқ-тартибот ходимлари 16 ёшли ўсмирни бўйнидан тортиб патруль машинасига ўтқазиб, олиб кетди (видео)

    14.10.2020, 14:14

    Ўзбекистонда Одам савдоси қурбонларини реабилитация қилиш марказини ИИВ тасарруфига ўтказиш таклиф қилинди

    14.10.2020, 13:10

    Ўзбекистонда умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинди

    14.10.2020, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.