Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланиб, суд тартибида жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросига таяниб «Xabar.uz» маълум қилди.
Маълум қилинишича, аввал МИБ Чилонзор туман бўлими суд қарори ижросини таъминламагани сабабли ректорга нисбатан маъмурий жарима қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун маъмурий судга тақдимнома киритган.
Суд тақдимномани кўриб чиқиб, мансабдорни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасида кўрсатилган (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима солинди.
Суд мажлисида ректор кўриниш бермагани маълум қилинган.
Изоҳ (0)