«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 14 октябрь куни оғир хасталик оқибатида 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Улуғбек Абраев Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган. 2003 йили Тошкент молия институтининг магистратура йўналишини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Марказий банк ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази Пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004—2018 йилгача Марказий банкда турли лавозимларда меҳнат қилган. 2019 йилда АТ «Пойтахтбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
2019 йилдан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Хабарда унинг вафоти сабабига аниқлик киритилмаган. «Gazeta.uz» манбасига кўра, марҳумда COVID-19 асоратлари бўлган.
Бундан аввал Шайх Алоуддин Мансур 68 ёшида, академик Шавкат Акмалхонов 87 ёшида, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов 63 ёшида вафот этгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)