Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари учун Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига пресс-тур уюштирилди. Пресс-тур давомида журналистлар шифохонадаги карантин ҳудудида даволанаётган, коронавирусга чалинган аҳволи енгил беморлар билан суҳбатлашиш, тиббиёт муассасаси иш жараёни билан танишиш имкониятига эга бўлди. Айни пайтда бу ерда 1 минг 850 нафар бемор даволанаётган бўлиб, уларнинг 64 нафари реанимация бўлимида қолмоқда.
«Дарё» фотомухбири Мадина Нурман ушбу касалхонадаги ҳолатлар акс этган лавҳаларни камерасига муҳрлади.
Мавзуга доир:
- ССВ Зангиотадаги COVID-19 касалхонасида электр токи ўчиб, кислородга уланган беморлар вафот этганини рад этди
- Беҳзод Мусаев июлда Зангиотадаги ЮКШда бирор шифокор коронавирусга чалинмаганини айтганди. Бош вазир ўринбосарининг бу сўзлари ҳақиқатдан йироқ
- Видео: Коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж
Изоҳ (0)